Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Хитойлик инвестор Наманганда қуёш панелларини ишлаб чиқаришни бошлайди
Хитойлик тадбиркор ҳозиргача 3,5 миллион доллар инвестия киритган ва ҳозирда собиқ “Косонсой текмен” биносида текстил ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ташкил этиш билан шуғулланиб келмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков хитойлик йирик тадбиркор “Huaneng
Power International HPI” Inc. хорижий корхонаси раҳбари, инвестор Лу Чанг Лианг қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳозирга кунда ушбу хорижий корхонанинг лойиҳаси "Чанг Лианг тўқимачи" корхонаси Косонсой туманининг собиқ "Косонсой текмен" биносида текстил ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ташкил этиш билан шуғулланиб келмоқда ҳамда 3,5 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестиция киритган.
Учрашувда хитойлик инвестор жорий йилда Наманган вилоятида электр энергияси лойиҳалари таклифларини берган. Лу Чанг Лианг қуёш панелларини ишлаб чиқариш лойиҳасини айнан Наманган вилоятида амалга ошириш истагини билдирган.
Шавкатжон Абдуразаков ушбу лойиҳалар тўлиқ қўллаб-қувватланиши ҳамда қонун доирасидаги барча имкониятлар яратиб берилишини маълум қилди.
Маълумот учун, тадбиркор раҳбарлик қиладиган “Huaneng Power International HPI”корхоналари асосан Хитой бўйлаб йирик электр станцияларини ишлаб чиқиш, қуриш, ишлатиш ва бошқариш билан шуғулланади, компания мамлакатдаги энг йирик энергия ишлаб чиқарувчилардан биридир.
Компания назорат қилувчи ишлаб чиқариш қуввати 113,357 МВт ва капиталга асосланган ишлаб чиқариш қуввати 98,948 МВтни ташкил қилди. Компаниянинг маҳаллий электр станциялари 26 вилоят, автоном вилоятлар ва муниципалитетларда жойлашган. Компания, шунингдек, Сингапурдаги энергетика компаниясига тўлиқ эгалик қилади ва Покистондаги энергетика компаниясига сармоя киритади.