Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
БАА зилзиладан талофат кўрган Туркия ва Сурияга 202 та самолёт юборди
Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 45 мингдан ошди.
Февраль ойи бошидан бери Бирлашган Араб Амирликлари Туркия ва Суриядаги фалокат зонаси аҳолисига 5715 тонна инсонпарварлик ёрдами билан жами 202 та самолёт юборди.
Бирлашган Араб Амирликлари Мудофаа вазирлиги, Отлиқ-2 ташаббуси доирасида эпицентри Туркиянинг Қаҳраманмараш шаҳрида бўлган вайронагарчиликли зилзила қурбонларига ёрдам кўрсатиш давом этаётганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, худди шу мақсадда Туркиянинг Газиантеп вилоятида дала касалхонаси ташкил этилган бўлиб, ҳозиргача фалокат зонасининг 3500 нафар аҳолисига ёрдам кўрсатилган.
WAM 2 март куни БААдан Туркия ва Сурияга 4413 тонна инсонпарварлик ёрдами билан 134 та юк самолёти юборилганини хабар қилди.
6 февраль, душанба куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04.17 да – 7,7 балл ва 13.24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 45 мингдан ошди.
Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипр ва Ироқда ҳам сезилди.