Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Хитой Украинада ядро хавфсизлигини таъминлаш учун 200 минг евро ажратади
Пекин МАГАТЭнинг Украинадаги ядровий иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Хитой ҳукумати Украинада ядро хавфсизлигини таъминлаш учун 200 минг евро ажратади. Бу ҳақда чоршанба куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг маълум қилди.
“Хитой ядровий хавфсизлик масаласига катта эътибор қаратмоқда. Хитой Украинада ядро хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларни техник қўллаб-қувватлаш учун МАГАТЭ орқали 200 минг евро ажратишга қарор қилди”, — дейди Мао Нинг.
Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг сўзларига кўра, Пекин МАГАТЭнинг Украинадаги ядровий иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.
“Хитой адолатли ва ўзаро манфаатли халқаро ядровий хавфсизлик тизимини яратиш йўлида жаҳон ҳамжамияти билан ишлашда давом этади”, — дея қўшимча қилди у.
Мао Нингнинг аниқлик киритишича, ХХР ҳукумати тинч мулоқот ва Украина можаросини ҳал қилишнинг сиёсий жараёнини илгари суришда давом этади.
“Биз ядровий хавфсизлик соҳасидаги асосий хавф омилларини йўқ қиламиз, Украина ядровий объектларида хавфсизликни таъминлаймиз”, - дея хулоса қилди у.