Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Хитой 2023 йилда мудофаа бюджетини оширади
Армия бюджети оширилишига қарамай, Хитой мустақил ва тинчликпарвар ташқи сиёсат олиб боришини маълум қилди.
Хитой 2023 йилда армияни молиялаштиришни 7,2 фоизга ошириб, 1553,7 миллиард юанга (тахминан 224,8 миллиард доллар) етказади.
Шунингдек, дипломатик фаолиятга сарфланадиган харажатлар 12,2 фоизга, жамоат хавфсизлигига 6,4 фоизга ошади. Хитой расмийлари жорий йилда Хитой халқ озодлик армиясини модернизация қилиш дастурини жадаллаштириш ва қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини кучайтириш ниятида. Бу ҳақда 14-чақириқ Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши (ХДП) 1-сессияси очилишида эълон қилинган ҳукумат ҳисоботида маълум қилинди.
Хитой парламентининг 14-чақириқ қонун чиқарувчи органи биринчи сессиясининг расмий вакили Ван Чао арафасида Хитой ҳарбий бюджетининг кўпайиши хавфсизлик бўйича мураккаб таҳдидларга жавоб бериш ва ўз мажбуриятларини бажариш зарурати билан боғлиқлигини айтди.