Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Мен бутунлай тўшакка михланиб қолганман» — Саакашвили соғлиғидан шикоят қилди
Грузиянинг собиқ президенти Киевни тарк этганидан сўнг, 55 кг вазн йўқотган.
Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили саломатлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.
Саакашвилининг сўзларига кўра, қамоқда ўтирган пайтда у вазнини деярли икки бараварга йўқотган. Сиёсатчининг таъкидлашича, у Киевни тарк этганида унинг вазни 120 килограмм бўлган, ҳозир эса 65 килограмм.
Шунингдек, Грузиянинг собиқ президенти танасидаги оғриқдан шикоят қилди ва МРИ натижалари мия шикастланишини кўрсатганини қўшимча қилди.
“Мен бутунлай тўшакка михланиб қолганман, тез-тез ҳушимдан кетаман. Кўпчилик менинг тириклигимдан ҳайратда”, — деди Саакашвили.