Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Бобожоновнинг биринчи ўринбосари Интерполга раҳбар бўлди
Собиров Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон ИИВ Тезкор-тергов департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Шуҳратжон Ўринбоевич Собиров Интерпол миллий марказий бюросининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати “Газета.uz”га маълум қилди.
Маълум қилинишича, Собиров 2021 йилдан буён Интерполнинг Ўзбекистондаги бюросига раҳбарлик қилиб келаётган полковник Ғанижон Алимуҳамедов ўрнини эгаллаган.
22 февраль куни Наманган вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шавкат Раҳмонов ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимини эгаллаган.
Шуҳратжон Собиров — 2020 йилнинг мартидан 2023 йилнинг февралигача Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон ИИВ Тезкор-тергов департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган. У бунгача Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасига раҳбарлик қилган.
Маълумот ўрнида, Халқаро жиноий полиция ташкилоти (Интерпол) 1923 йилда ташкил этилган ва штаб-квартираси Франциянинг Лион шаҳрида жойлашган. Бугунги кунда ташкилотга 195 давлат аъзо.
Ўзбекистон 1994 йилда Интерполга аъзо бўлган ва Ички ишлар вазирлиги қошида Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ташкил этилган. Бюро раҳбари ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.



