Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Японияда 7000 та номаълум орол топилди
Ороллар геодезия ва картография технологияларининг ривожланиши туфайли кашф қилинди.
Японияда 7000 та номаълум ороллар мавжуд эканлиги аниқланди. Бу ҳақда Япония геофазовий ахборот агентлиги маълум қилди.
Хабарда айтилишича, оролларнинг барчаси Япониянинг денгиз чегараларида жойлашган. Уларнинг кашфиёти геодезия ва картография технологияларининг ривожланиши туфайли содир бўлди.
Маълумотлар тўплашда асосий ролни Соҳил хавфсизлик кучлари ўйнаган, улар ёрдамида аввалига 6852 та орол борлиги аниқланган.
Бироқ, янги қайта ҳисоблаш рақамли технология ва сунъий йўлдош тасвирларидан фойдаланилиш натижасида рўйхатга яна етти мингга яқин орол қўшилган ва уларнинг сони 14125 тага етди. CNN маълумотларига кўра, ҳисоб-китобларга сув билан ўралган ва диаметри камида 100 метр бўлган барча ҳудудлар киритилган.
Маълумот ўрнида, Япониянинг расмий картографияси охирги марта 1987 йилда тузилган.