Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Жон Кеннедининг жияни президентлик сайловларида иштирок этмоқчи
Сиёсатчи АҚШ Демократик партиясидан номзод кўрсатиш учун ариза бермоқчи.
АҚШнинг 35 президенти Жон Кеннедининг жияни, ҳуқуқшунос ва сиёсатчи кичик-Роберт Кеннеди 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда Fox News маълум қилди.
Жума куни Нью-Хемпширда бўлиб ўтган тадбирда сўзга чиққан 69 ёшли Кеннеди “Ҳа, мен бу ҳақда ўйлаяпман. Асосий тўсиқдан ўтдим, яъни рафиқам бунга рухсат берди”, — деди у телеканалга берган интервьюсида.
Телеканалнинг таъкидлашича, сиёсатчи АҚШ Демократик партиясидан номзод кўрсатиш учун ариза бермоқчи.
Маълумот ўрнида, сиёсатчи сенатор Роберт Кеннедининг (1925-1968) ўғли ва собиқ Америка етакчиси Жон Кеннедининг (1917-1963) жияни ҳисобланади.