Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Шов-шувли бойкот. Лавров нутқи чоғида ўнлаб мамлакатлар дипломатлари зални тарк этишди
Женевада бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғилишида видеоалоқа орқали сўзга чиққан Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Украинага қилинган ҳужум тўғрисида нутқ сўзлади, бироқ...
Россиянинг Украинада бошлаган урушига норозилик сифатида 1 март, сешанба куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Женевадаги мажлислар залини Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров нутқи олдидан ўнлаб давлатлар вакиллари зални тарк этишди.
“Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш дезинформация платформаси сифатида фойдаланилмаслиги керак. Ташқи ишлар вазири Лавровнинг ғайриоддий даъволари ҳақиқий маънода кўрсатилиши керак: Бу фактларни беҳаё бузиб кўрсатишдир”, — деди Германиянинг БМТдаги доимий вакили Катарина Сташ.
28 февраль, душанба куни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши навбатдаги баҳорги сессиясини бошлади. Учрашувга видеоалоқа орқали қўшилган Лавров Украина томонини инсон ҳуқуқларини бузишда айблаб, Украинага қилинган ҳужумни оқлаган узун баёнотини ўқиб чиқди.
Дастлаб у учрашувда шахсан иштирок этишни режалаштирган, бироқ Россия самолётлари учун Европа ҳаво ҳудуди ёпилганидан кейин сафар бекор қилинган.
Лавров ўз нутқида Украинани узоқ йиллар давомида мамлакатдаги русийзабон озчилик томонидан терроризмга учраганликда айблади.
“Уларнинг инсон ҳуқуқлари кўп жиҳатдан поймол қилинмоқда ва Ғарб бунга нафақат қараб турди, балки уни қўллаб-қувватлади. Шу муносабат билан у АҚШ, Канада ва Европа Иттифоқига бир неча бор мурожаат қилди”, — деди у.
Россия ТИВ раҳбари Ғарб давлатлари санкцияларга берилиб кетганини таъкидлаб, уни ноқонуний деб атади.