Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Бангладешда ўн минглаб одамлар бош вазир Шайх Ҳасинанинг истеъфосини талаб қилиб намойишга чиқди

Кеча, 11 декабрь куни ўн минглаб намойишчилар Дакка кўчаларига чиқиб, янги сайловларга йўл очиш учун парламентни тарқатиб юбориш ва Бангладеш Бош вазири Шайх Ҳасинанинг истеъфосини талаб қилишди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Пойтахтдаги оммавий норозилик мухолифатдаги Бангладеш миллатчи партияси (BNP) томонидан уюштирилган бўлиб, у Ҳасинани ёқилғи нархи ошиши ва яшаш нархини бартараф эта олмаганликда айбламоқда.
Ҳасина бунга жавобан мухолифат етакчиларини “ўт қўйган террорчилар” деб атади ва одамларни энг йирик мухолифат партияси бўлмиш BNPнинг ҳокимиятга қайтишига йўл қўймасликни сўради. Шанба кунги намойишлар арафасида бир нечта шахс маҳаллий полиция томонидан ҳибсга олинди.
Жума куни полиция BNPнинг икки етакчисини, жумладан партия бош котиби Мирза Аламгирни ҳибсга олди. Расмийлар қўшимча маълумот бермаган ҳолда, Аламгирга айбловлар қўйилганини айтишди.
Чоршанба куни хавфсизлик кучлари BNPнинг пойтахтдаги офиси олдида тўпланган одамларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатгач, намойишчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувда камида бир киши ҳалок бўлди.
Қайд этиш керак, Бангладеш сайлов комиссияси 2023 йил охиригача бўлган навбатдаги умумий сайловлар санасини эълон қилмади.
75 ёшли Ҳасина бошчилигидаги Бангладеш Авами Лигаси 2009 йилдан бери ҳокимият тепасида. Ҳасина 2018 йилда ҳовоз бериш бюллетенларининг сохталаштирилгани ҳақидаги даъволар билан кечган миллий сайловда кетма-кет учинчи муддатга Бош вазир лавозимини эгаллади.
Human Rights Watch’нинг Жанубий Осиё бўйича директори Минакши Гангули ҳукуматнинг норозиликларга муносабатини танқид қилди.
“Ҳукуматлар бош вазирни очиқчасига чақириши керак, бангладешликларга тинч сиёсий фаолият билан шуғулланишларига рухсат беришлари керак. Шайх Ҳасина авторитар зўравонликни эмас, балки демократик бошқарув чақирувини қабул қилиши керак”, — деди у.
АҚШнинг Бангладешдаги элчиси Питер Д. Ҳаас пайшанба кунги баёнотида элчихона қўрқитиш ва сиёсий зўравонлик ҳақидаги хабарлардан хавотирда эканини айтди ва расмийларни сўз ва тинч йиғилишлар эркинлигини текшириш ва ҳимоя қилишга чақирди.



