Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Пахтаобод тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
У тайинловга қадар ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган.
Пахтаобод тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Хожиматов Фарходжон Яқубович тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тайинловга қадар Фарходжон Хожиматов 2022 йилдан Пахтаобод тумани “Янги чек” маҳалла фуқаролари йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаб келган.

Фарходжон Хожиматов — 1973 йилда Андижон вилояти Пахтаобод туманида таваллуд топган. 1995 йилда Наманган саноат технология институти тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Пахтаобод тумани агрохизмат уюшмаси маркетинг ва маҳсулот сотиш бўлими мутахассиси сифатида бошлаган, 1996-2000 йилларда Пахтаобод тумани ҳокимлиги статистика бўлими мутахассиси, 2000 йилдан 2007 йилгача Пахтаобод тумани иқтисодиёт бўлими бош мутахассиси, 2007 йилдан 2010 йилгача Пахтаобод тумани иқтисодиёт бўлими бошлиғи, 2010-2014 йилларда Пахтаобод тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, 2014-2015 йилларда Пахтаобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи, 2015 йилдан 2017 йилгача Пахтаобод тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, 2017 йилдан 2018 йилга қадар Пахтаобод тумани ҳокими, 2018-2022 йилларда Андижон вилояти ҳокимлиги янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш жамғармаси бошқарувчиси лавозимларида фаолият юритган.