Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Куала-Лумпур марказидаги LED экранларда Ўзбекистон туристик салоҳиятига оид видеолар намойиш этилмоқда — Маданият ва туризм вазирлиги
Ўзбекистон малайзияликлар томонидан янги туристик йўналиш сифатида қабул қилинмоқда.
Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳри марказий кўчаларидаги LED-экранларда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига оид видеороликлар намойиш этилмоқда. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, айни дамда Малайзияда бўлиб турган Маданият ва Туризм вазирлиги делегацияси у ерда “Ramsel Media Cdn. Bhd” агентлиги вакиллари билан учрашди.

Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур шаҳридаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган учрашувда юртимизнинг маданий ва туризм салоҳиятини ҳамда 1 мартдан фаолиятини бошлайдиган “Ўзбекистон – Ислом цивилизацияси маркази” халқаро фотокўргазмасини Малайзияда кенг тарғиб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидлаш жоизки, учрашув давомида Ўзбекистонда маданият ва туризм соҳасига давлат раҳбари даражасида эътибор берилаётгани ҳамда сўнгги йилларда олиб борилган ислоҳотлар ва уларнинг натижаларига доир маълумотлар берилди.

Шунингдек, бугунги кунда ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида юртимизни хорижий давлатларда кўпроқ танитиш мақсадида маданий ва туризм салоҳиятини тарғиб этиш масаласи долзарб бўлиб қолаётгани айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, “Ramsel Media Cdn. Bhd” агентлиги раҳбарияти томонидан Малайзия миқёсида мавжуд реклама жойлари (LED экран, билбоард ва баннерлар) ҳамда бугунги кунга қадар Ҳиндистон, Покистон, Австралия ва бошқа қатор давлатлар томонидан берилган реклама акциялари ҳақида тақдимот намойиш этилди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон малайзияликлар томонидан янги туристик йўналиш сифатида қабул қилинаётгани алоҳида таъкидланди.