Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Путин Россиянинг START'даги иштирокини тўхтатди
Россиянинг шартномадаги иштирокини қайта тиклаш ҳақидаги қарорни президент қабул қилади.
Россия президенти Владимир Путин Россиянинг Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича шартномадаги (START-3) иштирокини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Россия Федерацияси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида 2010 йил 8 апрелда Прагада имзоланган Стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш чора-тадбирлари тўғрисидаги шартноманинг амал қилишини тўхтатиб қўйиши кўзда тутилмоқда. Қонун расмий эълон қилинганидан кейин кучга кириши мумкин", — дейилади матнда.
Россиянинг шартномадаги иштирокини қайта тиклаш ҳақидаги қарорни президент қабул қилади.
Путин 21 февраль куни Федерал Мажлисга йўллаган мурожаатида Россия-Америка стратегик қуролларни қисқартириш шартномасидаги иштирокини тўхтатаётганини айтиб, мамлакат шартномадан чиқмаётганини таъкидлади.