Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Батька» давлат ташрифи билан Хитойга борди
Пекинда Беларус президенти ХХР юқори мансабдор шахслари, етакчи Хитой корпорациялари раҳбарияти билан бир қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Беларус президенти Александр Лукашенко давлат ташрифи билан Хитойга борди, деб хабар бермоқда Спутник нашри.
“Давлат раҳбарининг самолёти Пекин аэропортига қўнди”, — дейилади хабарда.
Нашрга кўра, Беларус давлати раҳбарини Хитой томонидан аэропортда ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ма Чжаоху ва Хитойнинг Беларусдаги элчиси Се Сяоюн кутиб олди.
Беларусдан - Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Николай Снопков, ташқи ишлар вазири Сергей Алейник, Хитойдаги элчи Юрий Сенко борди.
Беларус давлат раҳбари матбуот хизматига яқин “Пул Первого” Telegram каналининг хабар беришича, Лукашенко учун Хитойда ишлаб чиқарилган “Hongqi” автомобили тақдим этилган. Унда Лукашенко Хитойга ташрифи давомида ҳаракат қилади.

Лукашенконинг Хитойга давлат ташрифи 2 март куни якунланади. Пекинда Беларус президенти ХХР юқори мансабдор шахслари, етакчи Хитой корпорациялари раҳбарияти билан бир қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.