Сўнгги янгиликлар
Юлдуз Усмонованинг қўшиғини куйлаган хонанда жаримага тортилди
Тошкентда «Lacetti» ва «Tracker» тўқнашуви оқибатида бир нафар пиёда вафот этди
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди
Янги ўқув йилидан бошлаб В2 сертификати мавжуд бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишлан бўшатилади(ми?) Сертификат машмашаси қачон тугайди?!
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Сирдарё вилояти ССБга янги бошлиқ тайинланди
У бир йил давомида Москва вилояти Егорьевск марказий туман касалхонасида рентгенэндоваскуляр хирург сифатида фаолият олиб борган.

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг тегишли буйруғи билан Хуршид Ҳакимов Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
1988 йилда туғилган Х.Ҳакимов Тошкент тиббиёт академиясининг бакалавр босқичини тамомлагач, Россиянинг А.Н.Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги миллий тиббиёт марказида клиник ординатура ва аспирантура бўйича таҳсил олган.
2020 йилдан бошлаб бир йил давомида Россия Федерацияси Москва вилояти Егорьевск марказий туман касалхонасида рентгенэндоваскуляр хирург сифатида фаолият олиб борган.
2021 йилда Ўзбекистонга қайтиб, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилояти минтақавий филиалида Рентгенэндовакуляр хирургия бўлими бошлиғи сифатида иш бошлаган.
Х.Ҳакимов самарали фаолияти учун "Шуҳрат" медали ва "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланган.
Шунингдек, Юсуф Мирхонов Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 1981 йилда туғилган Ю.Мирхонов Тошкент тиббиёт академиясида бакалавр ва магистратура бўйича таҳсил олган.
Фаолиятини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиалида бошлаган Ю.Мирхонов бу ерда врач-хирург, бўлим мудири, директор ўринбосари каби лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар Ю.Мирхонов Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи — кўп тармоқли марказий поликлиника мудири сифатида ишлаб келаётган эди.



