Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Хоразм вилоятига янги прокурор тайинланди
Аввалроқ у Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Бугун, 27 февраль куни Хоразм вилояти секторлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва давлат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов қатнашди.

Йиғилишда илгари Фарғона вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ахмедов Муродхон Мусохонович Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев сўзга чиқиб, вилоятда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликка қарши кураш борасида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталди ва галдаги вазифаларни белгилаб берди.