Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
«Онанг жинни!!! Сен шармандасан» — Бекободда ўқувчи қиз ўқитувчининг доимий босимлари ортидан ўз жонига қасд қилишга урунди
Мактаб ўқувчиси бир маротаба ўз жонига қасд қилишга уринган, бироқ тирик қолган. Афсуски ушбу ҳолатни бирорта юқори турувчи ташкилот ўрганмаган.
Бекобод шаҳар 5-сонли мактаб ўқитувчиси Д.Б 8-синф ўқувчисига доимий равишда босим ўтказгани туфайли, ўқувчи ўз жонига қасд қилишга уринган. Бу ҳақда ўқувчининг онаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровага қилган мурожаатида маълум қилди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти келтирган маълумотларга кўра, Д.Б томонидан ўқувчиларни ижтимоий ҳолатига қараб айрича муносабат қилиш, камбағал оила болаларига руҳий ва жисмоний босим ўтказиши, мактаб коллективи орасида гуруҳбозлик вужудга келтириб, эътироз билдирган кишиларга нисбатан турли усуллар билан таҳдидлар қилиши айтилган.
“Д.Б билан учрашганимда улар менга “менинг орқамда 50 та ота-она бор, бу мактабда мен эмас, сени боланг ўқимайди. Сени бу мактабдан кетказаман. Ота-оналар йиғилишига кел, сени болангни шармандаларча ҳайдайман” деб, менга айтдилар.
Шундан сўнг, ХТБ ва прокуратурага бориб, бўлган воқеани тушунтирдим. Улар мен билан биргаликда йиғилишга боришларини айтишди. Қизим мактабдан тушкун аҳволда келиб, тинмай йиғлади.
Мен ундан нима бўлди деб сўрадим, у “Сиз кетганингиздан кейин ҳар дарсда кириб, Д.Б куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, чиқиб кетди. Мен бу гаплардан кейин қандай мактабга бораман? Ота-онанг жинни ёки ногирон бўлса, биз айбдор эмасмиз.
Бу мактабда сен ҳам ўқияпсан, йиғинларга пул беролмаса биз айбдор эмасмиз. Ҳамма беряпти, битта сени онанг бермайди. Ўзингни ҳам тарбиянг йўқ, йигитларинг бор, сен шармандасан” деб ҳақорат қилганини айтди”, — дейди ўқувчи қизнинг онаси.
Энг ёмони она қизи кўп миқдорда дори ичиб, ўз жонига қасд қилишган уринганини, бундан ташқари уксус ичиб турган вақтида қайтариб қолинганини маълум қилган.
Жабрдийда қизнинг онаси ушбу мурожаатга Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровадан эътибор қаратишини сўради.




Изоҳлар 1
