Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
«Вымогать қилма!» — ИИБ ходимларидан гувоҳномани кўрсатишни сўраган фуқаро олиб кетилди
Мурожаатчи ўзи қонун ҳимоячиси бўла туриб, қонунни менсимаган ИИО ходимларига чора кўрилишини талаб қилмоқда.
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган “Аския” деҳқон бозорида Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати ходимлари фуқарони номаълум сабабларга кўра, ИИБ биносига олиб кетишган. Бу ҳақда Effect.uz’га ППХ ходимлари томонидан қаршиликка учраган фуқаро маълум қилди.
Фуқаронинг айтишича, видеодаги ҳолат янги йил куни, яъни 2022 йилнинг 31 декабрь куни содир бўлган. Ўша куни у хонадонига бозор қилиш мақсадида 100 АҚШ долларини майдалаган. Шу вақтда бозор ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётган ППХ ходимлари уни тўхтатиб, ҳеч қандай қонуний асоссиз Ички ишлар биносига таклиф қилишган.
Энг ёмони фуқаро ИИО ходимларидан хизмат гувоҳномасини кўрсатишни талаб қилган вақтида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари унга куч ишлатиб, мажбуран ИИБ биносига олиб кетишган.
Ушбу воқеани фуқаро шундай эслайди:
“Аския бозорида 100 АҚШ долларини алиштириб турган эдим, менга ППХ ходимлари “биз билан кетасиз” дейишди, мен сабабини сурадим, сабабини Яккасарай ИИБга бориб айтишларини тушунтиришди. Шунда мен ким билан гаплашяпганимни билиш мақсадида, ИИО ходимидан хизмат гувоҳномасини тақдим этишни сўрадим.
Шундан сўнг, мени ИИБ машинасига босиб олиб кетишди. ИИБ биносига олиб бориб, ҳақорат қилиб, ҳеч нима “оформить” килмасдан куйиб юборишди. Бундай оёғи ердан узулганлар Ички ишлар ходимларига чора кўрилса яхши бўларди”, — дейди фуқаро.
Қайд этиш керак, Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонуннинг 8-моддасида
Ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида:
ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;
фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабабини ҳамда асосларини, шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт.
Ички ишлар органи ходими ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда, ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, уни диққат билан эшитиши, ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўриши ёхуд қўйилган масалани ҳал этиш кимнинг ваколатига киришини тушунтириши шарт.