Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 11

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 29

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 105

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 194

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 221

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 200

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 327

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 298

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

00:02 / 2023-02-25 3218 0 Сиёсат

Даврон Ҳидоятовнинг соғлиғи ёмонлашди

Чирчиқ шаҳар ҳокимининг вазифасини вақтинчалик  Журъатбек Раҳмонов бажариб туради.  

world-news

Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг соғлиғи ёмонлашди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг фармойишида маълум қилинган.

Шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Журъатбек Раҳмонов зиммасига ҳоким вазифасини вақтинча бажариш юкланган. Фармойишга асос сифатида Даврон Ҳидоятовнинг тиббий хулоласи келтирилган.

 

Qayd etish joiz, Hidoyatov shahar hokimligining rasmiy Telegram sahifasida oxirgi marotaba 15-fevral kuni koʻrinish bergan.

Oʻshanda u “Oʻzbekiston uchun ekologik toza qishloq xoʻjaligi texnikasi platformasini yaratish” loyihasi doirasida Koreya Respublikasining Jonbuk texnoparki vakillari bilan uchrashgan.

Маълумот ўрнида, Даврон Ҳидоятов 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Ҳидоятов 2021 йил бир муддат Тошкент вилоятига ҳоким бўлганди. Зойир Мирзаев 2021 йилнинг ноябрь ойида айнан унинг ўрнини эгаллаганди.

 Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Даврон Ҳидоятовга “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган эди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш