Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Учтепа туманида жойлашган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
Ўзбекистонда олтин-валюта захиралари 6 ой ичида биринчи марта камайди
«Ғалабанинг номи — Туркия»дир: 15 июлдаги драматик тун нималар билан ёдда қолган?
Туркия ўрмон ёнғинларига қарши курашишда қандай йўлдан бормоқда?
GoTürkiye янги мини сериални тақдим этади: Istanbul My Love
Ўзбекистон ва Озарбайжон 2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза юборди
Турк нонуштасининг сири нимада?
«Аслам сила» — «Magic City» олдида «фан-встреча» ўтказган стример олиб кетилди
Барчага машҳур стример эндиликда, суд олдида жавоб беришига тўғри келади.

Ижтимоий тармоқларда бир нечта вояга етмаганлар Чилонзор туманидаги кўчалардан бирида “Аслам сила”, деб кетаётганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 24 февраль куни тахминан соат 15.30 ларда, стример, 2004 йилда туғилган, Жиззах вилоятида яшовчи Асламбек Бахромов Чилонзор туманидаги “Magic City” кўнгилочар маскани яқинидаги автотураргоҳ олдида фан клуб аъзоларини чақириб, улар билан учрашув ўтказмоқчи бўлган ва уларга совғалар тарқатитилишини эълон қилган.
Учрашувга тахминан 130-140 нафарга яқин вояга етмаган болалар йиғилган ва жамоат тартибини бузиб шовқин-сурон кўтарган.
Шу ҳудудда хизмат олиб борувчи Миллий гвардия ва ички ишлар органлари ходимлари тартибсизликни олдини олиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида А.Бахромовни ички ишлар бўлимига олиб кетган.
Ходимлар А.Бахромовни олиб кетаётган вақтида бир нечта вояга етмаганлар унинг кетидан автомашинагача кузатиб боришган. Сўнг учрашувга йиғилганларнинг барчаси тарқалган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан А.Бахромовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси (“Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун туман судига тақдим этилади.
“Ҳурматли фуқаролар! Ҳар қандай оммавий тадбирларни ўтказаётганда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз!”, — дейилади хабарда.



