Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
«Қозоғистон 2027 йил Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши уруш очиши мумкин» — Агроэксперт
Кирилл Павлов Қозоғистон бир неча йиллардан кейин Марказий Осиё давлатлари ўртасида низо келтириб чиқариши мумкин бўлган масалага эътибор бермаётганини танқид қилди.
Қозоғистон жанубида ичимлик суви билан боғлиқ катта қийинчиликлар пайдо бўлиши мумкин. Ушбу муаммо ортидан Марказий Осиё давлатлари, яъни Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида қуролли тўқнашувлар юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон “Миллий аграр илмий-таълим холдинги” директорлар кенгаши аъзоси Кирилл Павлов “Халқ овози”га маълум қилди.
Унинг айтишича, ҳозирда Қозоғистонда сув истеъмоли муаммоси долзарб масалалардан бирига айланган.
“Сув хўжалиги институти Экология вазирлигига ўтказилгани, балки тўғридир, балки беҳудадир. Мамлакатимизда сув билан боғлиқ жиноятлар содир этилмоқда. Маълум бир кичик гуруҳ ниҳоятда бойиб кетмоқда, 10 минг фермер эса ерларини суғаролмайди”, — деди Кирилл Павлов.
Унинг сўзларига кўра, суғориш каналларини тиклаш ва таъмирлаш учун ҳар йили катта миқдорда маблағ сарфланади, бироқ улар ҳалигача даҳшатли аҳволда.
“Очиқ манбалардаги сувни баҳолаш методологияси 1987 йилда қабул қилинган. Ўшандан бери ҳеч нарса ўзгармади”, — деди у.
Павлов Қозоғистон ўз олдида турган муаммони 2027 йилгача ҳал этмаса, қўшни давлатлар билан жанг қилишгача бориши мумкин.
“Қозоғистон сув билан боғлиқ катта қийинчиликларга дуч келмоқда, улар (Казводхоз - таҳр.) эса вабо пайтида тинчлик ўрнатишга уринишяпти.
2027 йилдан Қозоғистон жанубида сув танқислиги, ичимлик суви билан бирга 50 фоиздан ошади, 2030 йилга бориб эса Қозоғистоннинг қуролланиш эҳтимоли жуда юқори. Кейинчалик улар (Қозоғистон — таҳр) Қирғизистон ва Ўзбекистонга даъволар билан боради.
Швейцария ҳозир айтмоқда: бир столга ўтириб келишиб олинглар, уруш керак эмас. Бунинг учун пул ажратишди, келинг, музокара столига ўтиринг, деб илтимос қилишяпти. Биз буни қилолмаймиз.
Музокаралар бўляпти, лекин ҳамманинг риторикасида шундай сўзлар бор: “Ҳаммангиз аҳмоқсиз, ҳаммангиз ёлғон гапиряпсиз, буни ҳеч ким тан олишни истамайди”, - дейди Кирилл Павлов.



