Qidirish

22:20 / 2022-10-30 108 0 Техно

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси. «Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг «долзарб 40 кунлик»даги режалари очиқланди

world-news

Давлат раҳбари ташаббусига кўра, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг “долзарб 40 кунлик” тадбирларида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ҳам фаол иштирок этмоқда. 30 oктябрь куни электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарида ҳашар ташкил этилди.

Жами, “долзарб 40 кунлик” доирасида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва унинг корхоналари томонидан 70 мингга яқин дарахт кўчатлари ўтқазилиши режалаштирилган.

Бундан, асосий эътибор ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос, сувсизликка чидамли, тез ўсадиган япроқ ва игна баргли ҳамда мевали дарахтлар кўчатлари танланишига қаратилди. Айни кунларда станция ва марказларда кўчатларни ўтқазиш баробарида, кўкаламзорлаштирилиши керак бўлган ерларни юмшатиш, ортиқча чиқиндилардан тозалаш, суғориш тизимини назоратдан ўтказиш каби ишлар ҳам олиб борилмоқда.

Айни кунгача “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва унинг корхоналари томонидан лойиҳа доирасида 26 гектар ер майдонига жами 16 мингга яқин туп дарахт ва бута кўчатлари экилишига эришилди.

“Маҳаллабай” ишлаш тизими ва “Яшил макон” лойиҳаси асосида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Алимкент кўчаси бўйлаб дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда. Ўтган йили бу ерда лойиҳа доирасида замонавий “яшил боғ” ва тутзор барпо этилган эди.

Навоий ИЭС жойлашган ҳудуд ёз кунларида ўзининг жазирамаси, қишда эса қуруқ совуқ об-ҳавоси билан изоҳланади. Қишин-ёзин ҳарорат мўътадиллигини таъминлаш учун электр станцияси атрофида “Яшил белбоғ” лойиҳасини амалга ошириш ўзининг натижасини бермай қолмайди. Тошкент ИЭС Қибрай туманининг шинам гўшасида жойлашганлигига қарамасдан, электр станция ходимларининг мақсади нафақат ҳудуд, балки атроф маҳаллалар ободлигига ҳам муносиб ҳисса қўшишдир. Тўрақўрғон ИЭС учун ушбу лойиҳа муҳим аҳамиятга эга, чунки станция атрофи очиқ тош ва қумли ҳудудда жойлашган. Бу ерда яшил ландшафтнинг яратилиши, ишчи-хизматчилар саломатлигини муҳофаза этиш билан бирга, электр станциясининг асосий ускуналарини қум бўронларидан ҳимоя этиш имконини яратади.

Фарғона ИЭМ энерго объектлар ичида энг яшил ва кўркам ҳисобланса-да. Иссиқлик электр маркази жамоаси бу йилги лойиҳа доирасида яна 6 мингта кўчат ўтқазишни режалаштирган. Муборак ИЭМ корхонаси ҳудудида экологик муҳитни янада яхшилаш, ходимлар саломатлигини муҳофаза қилиш заминидир. Бу ерда 1,5 гектар ер майдонида 3 минг дона манзарали ва мевали дарахтлар ўтқазилади.

Тошкент ИЭМ пойтахтимизнинг қоқ марказида жойлашган, марказ томонидан лойиҳа доирасида олиб борилаётган ишларнинг аҳамияти шу билан муҳимки, бу Тошкент шаҳри ҳудудининг экологик мувозонатини сақлашга имкон беради.

Сирдарё ИЭС малакатимиздаги энг йирик электр станцияси ҳисобланади. Бу ерда 2 минг нафарга яқин ходимлар меҳнат қилишмоқда. Бу ерда ҳам иқлимнинг ўзига хос нозик жиҳатларидан келиб чиқиб мос кўчатлар экилмоқда.

“Толимаржон ИЭС” АЖ жамоаси мамлакатимиз жанубий иссиқ иқлимига мос, чидамли кўчатлар ўтқазилишига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Корхоналар томонидан нафақат кўчатларни экиш, балки уларнинг кейинги парвариши масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ўтган йили “Яшил макон” ва “Яшил йиллик” лойиҳалари доирасида ерга қадалган ҳар бир ниҳолнинг униб ўсиши учун масъуллар белгиланиб, суғориш ишлари режа жадвал асосида олиб борилган эди. Бу йил ҳам мазкур ишлар лозим даражада ташкил этилмоқда.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Фикр билдириш