Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Россия ва Эрон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик глобал хавфга айланмоқда — АҚШ
АҚШ маъмурияти Россия ва Эрон ўртасидаги муносабатлар тўлиқ мудофаа соҳасидаги ҳамкорликка айланганини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Оқ уй маълумотларига кўра, икки давлат биргаликда жанговар дронларни ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши расмий вакили Жон Кирби маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Москва ва Теҳрон бир-бирига мисли кўрилмаган ҳарбий ёрдам кўрсатмоқда.
Август ойида АҚШ разведкаси Теҳрон Украинадаги нишонларга зарба бериш учун Москвага камикадзе дронларни етказиб бера бошлагани ҳақида хабар берган эди.
Аввалига томонлар бу маълумотни қатъиян рад этишди, бироқ тез орада Украина ҳудуди ва объектларига Эроннинг “Shahed-31” ва “Shahed-36” дронлари ҳужум қила бошлади.
“Россиянинг ҳарбий ҳомийси”
Жон Кирбининг фикрича, Украинага, Эроннинг минтақадаги қўшнилари ва бутун халқаро ҳамжамиятга катта зарар келтирадиган камикадзе дронларини биргаликда ишлаб чиқариш ҳақида бормоқда. Қўшма Штатлар Эрон билан келишув бўйича бир қатор россияликларга нисбатан қўшимча санкциялар киритмоқда.
“Шаҳидлар” эвазига Россия Эронга илғор ҳарбий қисмлар, жумладан, вертолётлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини тақдим этишга тайёр.
Россия Эрон билан қурол яратиш ва [улардан фойдаланишда] таълим бериш каби соҳаларда ҳамкорлик қилишга интилмоқда. Эрон Россиянинг асосий ҳарбий ҳомийсига айланди”, - деди Кирби.
Унинг таъкидлашича, Эроннинг ҳаракатлари натижасида минглаб украиналиклар нобуд бўлмоқда, миллионлаб одамлар электр ва иссиқликдан маҳрум бўлишган.
Халқаро ҳамжамият муносабати
АҚШнинг позициясини Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли қўллаб-қувватлади. Унинг таъкидлашича, Эрон Россиянинг асосий ҳарбий шерикларидан бирига айланган ва Теҳроннинг Москва билан яқинлашиши глобал хавфсизликка таҳдид солмоқда.
“Теҳрон билан “ифлос битимлар” натижасида Россия юзлаб дронларни олди. Бунинг эвазига Россия Эрон режимига ҳарбий-техник ёрдам таклиф қилади, бу эса Теҳроннинг Яқин Шарқдаги ҳамкорларимиз ва бутун халқаро хавфсизлик учун хавф-хатарни оширади”, деди Клеверли.
Буюк Британия Вашингтоннинг Эроннинг Россия қўшинларини қўллаб-қувватлаши яқин ойларда кучайишидан хавотирда эканини айтди, чунки Москва қурол ва баллистик ракеталар тақчиллигига дуч келмоқда.
Шанба куни Австралия ҳам янги санкцияларни эълон қилди. Улар 22 Эрон фуқароси, бир Эрон корхонаси ва Россия билан ҳарбий шартномалар тузиш ва ҳукуматга қарши намойишларни бостириш билан боғлиқ икки ташкилотга тегишли.
“Россияга дронларни етказиб берилиши Эроннинг глобал хавфсизликни беқарорлаштиришдаги ролини кўрсатади. Бу санкциялар рўйхати Россияга моддий ёрдам кўрсатганлар оқибатларга дучор бўлишини кўрсатади”, - дея изоҳ берди Австралия ташқи ишлар вазири Пенни.