Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 50

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 52

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 128

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 214

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 241

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 219

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 347

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 316

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:46 / 2023-02-19 1137 0 Дунё

Туркияда яна зилзила содир бўлди

Зилзила Тошкент вақти билан 00:31 атрофида содир бўлган ва 10 сония давом этган.

world-news

Кеча, 18 февраль куни Туркияда 5,2 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар берди.

Зилзила эпицентри 376 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Қаҳрамонмараш шаҳридан 54 км шимоли-ғарбда жойлашган. Манба 10 км чуқурликда жойлашган.

Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) маълумотларига кўра, зилзила Тошкент вақти билан 00:31 атрофида содир бўлган ва 10 сония давом этган.

Ерости силкинишлари Қаҳрамонмараш ҳамда қўшни Адияман ва Газиантеп вилоятларида ҳам сезилган.Мумкин бўлган янги вайронагарчиликлар ҳақида маълумот ҳали олинмаган.

Расмийлар ҳар қандай вақтда қулаши хавфи туфайли аҳолидан шикастланган бинолардан узоқроқ туришни сўраган Қандилли сейсмик станцияси маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 5,3 баллни ташкил қилган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш