Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Ўзбекистон Польша билан маданият ва туризм соҳасида ҳамкорликни кучайтиради» — Озодбек Назарбеков
Польша ўзбекистонлик ёшларнинг бакалавр, магистр ва докторантура босқичларида таҳсил олишлари учун стипендия дастурлари, таълим грантлари ажратиши кутилмоқда.
Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Польшанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Радослав Грук билан учрашди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Польша ўртасида маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, жорий йилнинг кузида Урганч шаҳрида туғилган Полша халқ артисти Анна Герман хотирасига бағишланган концерт дастурини юқори савияда ўтказиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилган.

Бундан ташқари, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш доирасида маданият ва санъат соҳасида ноу-хау лойиҳаларни амалга ошириш, маданият муассасаларига замонавий маркетинг тизимини киритиш ҳамда маданий хизмат кўрсатишни янада ривожлантириш лойиҳаларига Польша инвесторларини жалб қилиш юзасидан таклифлар илгари сурилган.
Шунингдек, маданият, санъат ва туризм йўналишидаги олий таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш, ўзбекистонлик ёшларнинг бакалавр, магистр ва докторантура босқичларида таҳсил олишлари учун Польша стипендия дастурлари, таълим грантлари ажратиш масалалари ҳам музокара марказида бўлди.

Бундан ташқари, учрашув давомида 2023 йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро фестивалларда Польша вакиллари иштирокини таъминлаш борасидаги муҳим жиҳатларни ҳам белгилаб олинган.

“Элчи жаноблари билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлаш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлишини алоҳида таъкидлади. Учрашув якунида эса мавжуд маданият ва туризм олий ўқув юртлари, халқаро фестиваллар тўғрисида ўзаро маълумот алмашишга келишиб олинди”, — деб ёзади Назарбеков.