Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Тошкентга 10 та янги автобуслар келтирилди. Улар қайси йўналишларда ҳаракатланади?
Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазирга Тошкент шаҳрига 1000 та автобус олиб келиш бўйича топшириқ берган эди.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ва “TRUCK AND BUS TRADE GROUP” МЧЖ ўртасида тузилган шартномага асосан, жорий йилнинг 15 февраль куни “MAN A22 CNG” русумли автобусларнинг навбатдаги 10 донаси "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ тасарруфига топширилди.
Мазкур автобусларнинг:
1 донаси — "2-автобус саройи" филиалига бириктирилган 14-сонли "Тошкент вокзали - ТТЗ бозори";
1 донаси — "2-автобус саройи" филиалига бириктирилган 24-сонли "ТТЗ – Юнусобод мавзеси 6-даҳа";
1 донаси — "2-автобус саройи" филиалига бириктирилган 89-сонли Қорасув 1-мавзеси – Чорсу савдо маркази";
1 донаси — "2-автобус саройи" филиалига бириктирилган 96-сонли "Юнусобод мавзеси 9-даҳа – Машинасозлар метроси";
2 донаси — "7-автобус саройи" филиалига бириктирилган 41-сонли "Чилонзор мавзеси 25-даҳа – Чилонзор буюм бозори";
1 донаси — "8-автобус саройи" филиалига бириктирилган 82-сонли "Юнусобод мавзеси 17-даҳа – Ибн Сино 1-мавзеси";
1 донаси — "8-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 95-сонли "Юнусобод мавзеси 25-даҳа - Авиасозлар";
1 донаси — "18-автобус саройи" филиалига бириктирилган 53-сонли "Ўрикзор мавзеси Пахтакор метроси";
1 донаси — "18-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 147-сонли "Чорсу савдо маркази – Чинни бозори" автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш учун бириктирилди.
Маълумот учун, Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 та 18 метрли ва 500 та 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобуслар ҳамда 300 та 12 метрли электробуслар;
Нукус шаҳри ва вилоят марказлари жамоат транспорти учун жами 1000 та табиий газда ишлайдиган автобусларни харид қилиш бўйича келишувларга эришилган.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазирга Тошкент шаҳрига 1000 та автобус олиб келиш бўйича топшириқ берган эди.