Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Altmax Holding «Озодлик» тайёрлаган материал юзасидан Энергетика вазирига мактуб йўллади
Altmax Holding ўз мактубида “Озодлик” радиоси журналистларини виждонсизларча ибораларни контекстдан юлиб олиш ва нотўғри талқин қилишда айблаган.

Altmax Holding компанияси “Озодлик”да эълон қилинган видеоматериал юзасидан Энергетика вазирига мактуб йўллади.
“Компаниянинг аудиторлик текширувидан ўтган молиявий ҳисоботида «Ўзбекистон Мустақиллиги» инвестиция блокига нисбатан Маҳсулот тақсимотига оид битимга (МТБ) ҳавола қилинган. Компаниянинг Ўзбекистондаги нефть ва газ операцияларини амалга ошириш ҳуқуқлари ушбу МТБга нисбатан кўрсатилган.
МТБда қўлланиладиган атамалар аудит қилинган молиявий ҳисоботда катта ҳарфлар билан акс эттирилади. Ҳисоботда кўрсатилган «Нефть ва газ операциялари» (катта ҳарф билан) атамаси, МТБ қоидаларига мувофиқ, инвесторнинг белгиланган иш ҳажмини (геология-қидирув, конларни ўзлаштириш,, табиий газ ва олтингугуртни қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш ва ҳ.к.) бажариш бўйича фаолияти сифатида белгиланади. Ва бу фақат МТБда кўрсатилган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конининг шартнома ҳудудлари доирасида ташкил этилади”, — дейилади мактубда.
Altmax Holding, шунингдек, ўз мактубида “Озодлик” радиоси журналистларини виждонсизларча ибораларни контекстдан юлиб олиш ва нотўғри талқин қилишда айблаган.
“Журналистлар мақоласида ибораларни контекстдан юлиб, тушунчаларни алмаштириш бор, деб ҳисоблаймиз. Журналистлар асосий ҳарфларни олиб ташлаш ва шу тариқа юридик атамани умумий фуқаролик тушунчаси билан алмаштириб қўйиш орқали компаниянинг нефть ва газ операциялари ҳудуди бўйича ўз ўқувчиларини атайлаб чалғитдилар”, — деб қўшимча қилинган мактубда.



