Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Валломат» — Президент ишдан олган «зам министр» тизимни тарк этмагани маълум бўлди
Ходжаев ҳозирда ташкилотнинг қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича лойиҳа офиси директори лавозимида фаолият юритмоқда.

Президент томонидан бўшатилган Энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Ходжаев вазирликда ҳали ҳам фаолиятини давом эттираётгани маълум бўлди. Буни вазирлик матбуот хизмати “Газета.uz”га тасдиқлаган.
Фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Шерзод Ходжаев бошқа маъсуллар каби ишдан олинган эди.
“Талимаржон” иссиқлик станциясининг 800 МВт энергия блокини таъмирлаш 6 ойдан буён якунламагани натижасида 3 миллиард электр энергия етказиб берилмади. Шунинг учун Энергетика вазири Шерзод Ходжаев деган валомат, Иссиқлик электр станцияси раҳбари Фарҳод Абдураҳмоновни ҳам ишдан олдим, қарор қўйдим. Азизов ва Йўлдашев ишдан олинган раҳбарлар бўйича менга алоҳида ахборот берасизлар” — деган эди Президент.
Аммо 15 февраль куни Хитойга амалий ташриф билан борган энергетика вазири бошчилигидаги делегация аъзолари орасида кўриниш берди.
Унда Хитойнинг China Energy Engineering Corporation компанияси билан Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2 ГВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича меморандум имзоланди.
Маълум бўлишича, у ҳозирда ташкилотнинг қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича лойиҳа офиси директори лавозимида фаолият юритмоқда.




Изоҳлар 1
