Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тошкент шаҳар судлари охирги тўққиз ойда нималар қилди?
2022 йил 19 октябрь куни Тошкент шаҳар суди ва Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан жорий йилнинг 9 ойида одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширилган ишлар хусусида хабар бериш мақсадида брифинг ташкил қилинди.
Унда Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Хўжақулов, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов, Тошкент шаҳар суди судьяси Баҳодир Саидмуротов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Акбарали Тўрабов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Мақсудбек Саидовлар иштирок этди.
Жиноят ишлари бўйича судлар фаолияти юзасидан спикер — Акбарали Тўрабов маълумот берди:
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судлари томонидан 2022 йил 9 ойи давомида 9.191 (6.159) нафар шахсга нисбатан 7.395 (4.852) та жиноят ишлари кўриб тамомланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан кўриб тамомланган ишлар сони 2.543 тага (52,4%), жавобгарликка тортилган шахслар сони эса 3.032 нафарга (49,2%) кўпайган.
Судлар томонидан 2022 йил биринчи ярмида жами 131 (110) нафар шахсга нисбатан оқлов қарорлари чиқарилган, 1740 (1.051) ҳолатда тергов органи томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган.
Жиноят оқибатида етказилган 264,5 млрд. сўмдан ортиқ моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 882 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган, 1.306 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинган.
Одил судловни амалга оширишда жамоатчиликнинг кафиллиги асосида жами 90 нафар шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қонунда назарда тутилганидан кўра енгилроқ жазолар тайинланган, 158 нафар шахсга тайинланган жазолар енгилроқ жазо билан алмаштирилган, 1670 нафар шахс муддатидан илгари жазодан (қамоқдан) озод қилинган.
Жиноят ишларининг 3.655 таси ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 1.829 таси унча оғир бўлмаган, 3.299 таси оғир ва 408 таси ўта оғир тоифадаги жиноятларни ташкил этган.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолияти юзасидан спикер — Баҳодир Саидмуротов маълумот берди:
Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан ҳисобот даврида жами 65.842 та фуқаролик иши тамомланган бўлиб, ишларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28.837 тага ёки 56,2 фоизга кўпайган (2021 йил 9 ойида бу кўрсаткич 37.005 тани ташкил этган).
Судлар томонидан жорий йил 9 ойи давомида кўрилган ишлар бўйича давлат фойдасига даъво аризалар тақдим этишда ихтиёрий 31.4 млрд сўм давлат божи тўланган бўлиб, кўриб тамомланган ишлар якуни бўйича суд ҳужжатлари асосида давлат фойдасига 84.3 млрд сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 5,2 млрд сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Жами кўриб тамомланган 65.842 та ишдан 46.729 таси бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган бўлиб, шундан 42.237 та иш бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган, 4.292 та даъво талаблари қаноатлантиришдан рад этилган, 593 та иш юзасидан иш юритиш тугатилган, 7.610 та даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган, ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларига доир 117 та ҳамда материал шаклида 10.793 та аризалар ҳал қилинган.
Иқтисодий судлар фаолияти юзасидан спикер — Мақсудбек Саидов маълумот берди:
Ҳисобот даврида жами 51 954 та (2021 йилда 42 121 та) даъво ариза ва ариза келиб тушган. Ўтган йилдан 2022 йилга қолдиқ бўлиб ўтган ишлар сони 3 282 тани ташкил этади. Шундан 46 227 таси иш юритишга қабул қилиниб, ҳисобот даврининг охирига қадар 45 006 таси (2021 йилда 31 888 та) кўриб чиқилган. Кўриб чиқилган ишларнинг 39 541 таси бўйича даъво талби қаноатлантирилган, 3 133 таси бўйича даъво талабини қаноатлантириш рад этилган, 897 таси бўйича иш юритиш тугатилган, 1 435 та даъво аризаси (ариза) кўрмасдан қолдирилган.
Кўрилган ишлар сони ўтган йилга нисбатан 13 118 тага ёки 41,1 фоизга кўпайган.
Суд мажлисларининг тарбиявий ва профилактик аҳамиятини ошириш, томонларга суд процессида қатнашиб, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишлари учун қулайлик яратиш мақсадида, кўрилган 45 006 та ишларнинг 18 185 таси ёки 40,4 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган.
Ҳал этилган ишлар бўйича даъвогар (аризачи)лар фойдасига 5 216,6 млрд.сўм ҳамда республика бюджетига 160,4 млрд. сўм давлат божи ундириш тўғрисида суд ҳужжатлари қабул қилинган.
Тарафлар томонидан ишни судда кўриш учун ихтиёрий тўланган давлат божи суммаси 36,6 млрд. сўмни ташкил этган.
Судлар томонидан ҳисобот даврида фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан 21 485 та, маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан 22 683 та, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлашга доир кўрилган ишлар 17 та, ташкилотлар ва фуқароларни банкротлигига оид муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар 745 та, корпоратив ҳуқуқий муносабатлар бўйича эса 76 та иқтисодий ишлар кўриб ҳал этилган.
Тошкент шаҳар ва туманлараро маъмурий судлари фаолияти юзасидан ахборот спикер — Улуғбек Алмамедов маълумот берди:
Тошкент шаҳар ва туманлараро маъмурий судларга 2022 йил 9 ойида Тошкент шаҳар маъмурий судларининг биринчи инстанциясида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган жами 3815 ариза(шикоят)лар келиб тушган бўлиб, шундан 150 таси ариза (шикоят) қабул қилиш рад этилган (ўтган йили бу кўрсаткич 416 тани ташкил этган), 147 та (ўтган йил 793 та) ариза ва шикоятлар қайтарилган ҳамда 3318 та иш мазмунан кўриб тамомланган. Шундан 1985 таси оммавий низолар бўлса, 1333 та материал ҳисобланади. Ишларнинг кўрилиш кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 25,6% га ўсган.
Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан ариза (шикоят)ларни қабул қилишни рад қилиш ҳолати сал кам 3 бараварга, қайтариш ҳолати эса беш ярим бараварга камайган.
Оммавий низо бўйича 1043 таси ёки 52,5 фоизи қаноатлантирилган, 634 таси ёки 31,9 фоизи рад қилинган, 237 (11,9%) таси иш юритишдан тугатилган, 71 таси ёки 3,6 фоизи кўрмасдан қолдирилган. Оммавий низоларнинг кўрилиши ўтган йилга нисбатан 28,8 фоизга ўсган.
Шунингдек, биринчи инстанцияда ишларни кўриш якунлари бўйича жами 223 та қонун ҳужжатлари бузилиши юзасидан таъсир чоралар сифатида хусусий ажримлар чиқарилган бўлиб, шунинг 175 таси ёки 78,5 фоизининг ижроси юзасидан жавоб хатлари олинган. Шундан 25 та ҳолат бўйича мансабдор шахсларга қонунчиликда йўл қўйган камчиликлари учун ташкилот раҳбарлари томонидан интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Биринчи инстанцияда кўриб тамомланган 1333 та материалнинг 1282 таси қаноатлантирилган 51 таси рад қилинган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 21,1 фоизга ўсган.
2022 йилнинг 9 ойи давомида қуйидаги маъмурий органлар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, билан боғлиқ ишлар нисбатан кўпроқ кўрилган:
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 433 та иш кўрилган. Шундан, 403 таси қаноатлантирилган, 14 таси рад қилинган, 3 таси кўрмасдан қолдирилган, 13 таси иш юритишдан тугатилган;
Давлат солиқ органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 510 та (ўтган йили 353 иш) кўрилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 31 фоизга ўсган. Шундан, 348 таси (ўтган йили 209 таси) қаноатлантирилган, 81 таси рад қилинган, 70 таси иш юритишдан тугатилган, 11 таси кўрмасдан қолдирилган, Ишларни кўриш натижалари бўйича чиқарилган сад таъсир чораларининг асосий қисми, яъни 102 таси ёки 45,7 фоизи солиқ идоралари мансабдор шахсларида аниқланган қонун бузилиш ҳолатларига нисбатан чиқарилган ;
Ҳокимият мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 301 та иш кўрилган. Шундан, 77 таси қаноатлантирилган, 176 таси рад қилинган, 15 таси кўрмасдан қолдирилган, 33 таси иш юритишдан тугатилган (маҳаллий ҳокимликлар билан боғлиқ ишлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,5 фоизга камайган ҳамда рад қилинган ишлар сони ҳам кўрилган ишларнинг 58,5 фоизини ташкил этишини ҳисобга оладиган бўлсак, мазкур органларда иш анча яхши ташкил қилинаётганлигидан дарак беради);
Мажбурий ижро бюроси марказий ва ҳудудий идоралари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, улар томонидан чиқарилган қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ 223 та (ўтган йили 149 та иш) кўрилган бўлиб, шундан
43 таси қаноатлантирилган, 116 таси рад этилган, 43 таси иш юритишдан тугатилган, 21 таси эса кўрмасдан қолдирилган (ўтган йилга нисбатан 49,7 фоизга ошган);
Адлия органлари (интеллектуал мулк агентлиги, нотариус, ФҲДЁ, давлат хизматлари агентлиги ва б.) мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 80 та (2021 йилда 65 та) иш кўрилган. Шундан, 33 таси қаноатлантирилган, 34 таси рад қилинган, 10 та иш юритишдан тугатилган, 3 таси кўрмасдан қолдирилган.
«Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига оид ишларни кўриш бўйича» МФЙ сайловига оид Тошкент шаҳар маъмурий судларининг биринчи инстанцияси томонидан жами 7 та иш кўрилган бўлиб, шундан 4 та иш бўйича арз қилинган талаб рад қилинган, 2 та иш бўйича ариза талаби қаноатлантирилган, 1 та ҳолатда ариза иш юритишдан тугатилган;
Бундан ташқари, Дин ишлари қўмитаси ва Ўзбекистон Мусулмонлари идорасига нисбатан масжидни рўйхатдан ўтказмаслик бўйича ҳаракатлари билан боғлиқ;
Мудофаа вазирлигининг уй-жой комиссиясига нисбатан уй-жойларни хусусийлаштириш билан боғлиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига нисбатан олий таълим муассасаларига ўқишга кириш масаласидаги; Шаҳар, туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига нисбатан доимий рўйхат (прописка)га қўйиш ва ундан чиқариш билан боғлиқ низолар ҳам Тошкент шаҳар маъмурий судларида кўриб келинмоқда.
Шу билан биргаликда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш (муддатини узайтириш, озод қилиш) билан боғлиқ жами 1318 та илтимоснома кўрилган бўлиб, шундан 1271 та илтимоснома қаноатлантирилган, 47 та илтимоснома рад этилган.
Тошкент шаҳар маъмурий суди судьялари томонидан 2022 йилнинг 9 ойи мобайнида 542 та иш апелляция инстанциясида кўриб тамомланган. Шундан биринчи инстанция қарорининг 422 таси ўзгаришсиз қолдирилган, 7 таси ўзгартирилган, 85 таси бекор қилинган, 28 та иш юритишдан тугатилган.
Апелляция инстанциясида бекор қилинган ишлар ўтган йилга нисбатан 33,59 фоизга камайган. Буни суд қарорларининг йилдан-йилга барқарорлашаётганинг бир далили дейишимиз мумкин.
Апелляцияда кўрилган ишлар бўйича жами 71 та иш якуни юзасидан қонун ҳужжатлари бузилиш ҳолатлари аниқланиб, судлов ҳайъатлари томонидан хусусий ажримлар чиқариш йўли билан муносабат билдирилган. Уларнинг 51 тасининг ижроси таъминланган. Қолганлари бўйича ташкилотларга тегишли эслатма хатлари юборилмоқда. 3 таси эса ижро муддати бузилмаган хусусий ажримлар ҳисобланади.