Qidirish

08:26 / 2023-02-16 239 0 Сиёсат

Ишсизларга иш, арзон ярмарка ва нотекис йўлларга асфальт — Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Андижонга борди

Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилоятида Президент Шавкат Мирзиёев топшириқларининг амалий ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилоятида Президент Шавкат Мирзиёев топшириқларининг амалий ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг хизмат фаолияти ўрганилди. Таъкидланишича, маҳаллаларда “хонадонбай” ва “фуқаробай” асосда иш ташкил қилинганлиги, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда қонунларга итоаткор бўлиш масаласидаги тарғибот ва ташвиқот ишлари, жамоат хавфсизлигини таъминлашга масъул идораларнинг ҳамкорликдаги саъй ҳаракатлари натижасида вилоятда жиноятлардан ҳоли бўлган “яшил” ҳудудларнинг сони 37 фоизга ошган.

Шунингдек қотиллик, оғир тан жароҳатларини етказиш, талончилик, ўғирлик ҳамда безорилик жиноятларини сони кескин камайган.

Хизматни ўрганиш натижаларига кўра Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ҳудудда намуна сифатида яратилган профилактика инспекторининг хонаси бўйича низом ишлаб чиқиш ҳамда соҳа раҳбарларининг иш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан аниқ вазифалар белгиланган.

Шунингдек, ишчи гуруҳ Асака туманидаги 16-сонли “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатида амалга оширилган ишлар билан танишишган.

Маскан ўқувчилари учун Ички ишлар вазирлиги ҳомийлигида спорт анжомлари, “Брайл алифбоси”да чоп этилган китоб ва анжомлар, техника воситалари ҳамда битирувчиларга эсдалик совғалар тақдим этилган.

Ишчи гуруҳнинг саъй-ҳаракатлари билан мавжуд захира ҳисобидан Андижон вилояти ҳудудида жами 13293 та хонадонга суюлтирилган газ балон ва 33 тоннадан зиёд кўмир етказилиб, аҳолининг коммунал соҳадаги эҳтиёжлари қисман қаноатлантирилди.

Истеъмол бозорларидаги нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, озиқ-овқат захираларини жамлаш ҳамда тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Андижон шаҳри, Андижон, Хўжаобод, Булоқбоши, Қўрғонтепа, Жалалқудуқ туманлари ва Хонобод шаҳрининг деҳқон бозорлари ҳудудларида ҳамда олис маҳаллаларда алоҳида, жами 37 та арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилиб, улар 64 тонна кундалик истеъмол товарлари билан таъминланган.

Бундан ташқари, ўз маҳсулотини тўғридан-тўғри сотиш истагида бўлган жами 420дан зиёд томорқа ер эгаларига ўз маҳаллаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш учун савдо расталари ташкил этишга кўмаклашилган.

Ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, оилавий тадбиркорлик, ёшлар ва аёлларнинг ташаббускор лойиҳаларига кўмаклашиш мақсадида вилоят ҳудудида жойлашган барча мономарказлар ва меҳнат бозорларининг самарадорлиги танқидий ўрганилиб, қўшимча имкониятларни жалб этиш натижасида 168 нафар фуқаролар доимий иш ўринларига жойлаштирилди, 42 нафари касбга ўқитишга юборилди ҳамда 4 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди. Шу билан бирга 1023 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилиш орқали меҳнатга жалб этилди. 

Маҳалларда аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи ва уларни қаноатлантириш даражаси танқидий ўрганилиб, аҳоли қулайлиги учун жами вилоятнинг барча туманларида 261 та сайёр давлат хизматлари пунктлари ташкил этилиб, 1634 та давлат хизматлари онлайн кўрсатилишига кўмаклашилди.

Аҳолини шикоятларидан келиб чиқиб, 12 нафар тадбиркорларнинг фаолиятини тиклашга кўмаклашилди, 18 нафар алимент тўловчи қарздорлар ишга жойлаштирилди, қарздорлардан 77 млн сўмлик алимент пули ундириш чоралари кўрилди, 327 та низоли оилаларнинг маиший муаммолари бартараф этилиб, 58 нафар аёлларга “ҳимоя ордер”лари расмийлаштирилди.

Ишчи гуруҳ таркибидаги Миллий гвардия Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан Марҳамат, Асака, Шаҳрихон ва Хўжаобод туманларидаги 15 та ижтимоий хизмат кўрсатиш объектлари ва 8 та фуқаро хонадонлари қўриқловга олинди.

Вилоят ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўловчи ва ҳайдовчиларга қулайликлар яратиш мақсадида Андижон шаҳар, Пахтаобод, Булоқбоши, Балиқчи, Қўрғонтепа ҳамда Жалалқудуқ туманларида қўшимча равишда 5 та светофор ва 18 та йўл белгилари ўрнатилди, 400 метр пиёдалар йўлаги ва 14 км йўл чизиқларини ётқизиш, 2,5 минг метр ички йўлларга асфальт қопламалари ётқизиш каби ишлар амалга оширилди. Ишчи гуруҳнинг Андижон вилоятидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш