Qidirish

21:47 / 2023-02-15 358 0 Мақолалар

Ўзбекистон туризм соҳасида қандай ютуқларга эришди?

149 та меҳмонхона, 1693 та тур операторлар, «Самарқанд туризм маркази»да 8 та йирик меҳмонхона, 5,2 млн хорижий сайёҳлар ташрифи, 91 та мамлакатга хорижий давлатлар фуқаролари учун визасиз кириш.

world-news

Туризм соҳасида 2017-2022 йилларда туризм соҳасида амалга оширилан ислоҳотлар юзасидан таҳлилий маълумот эълон қилинди. Унга кўра:

Биринчидан, хорижий давлатлардан ташриф буюрувчилар учун виза режими соддалаштирилди, хусусан, айни пайтда 93 та хорижий давлатлар фуқаролари учун визасиз кириш56 та давлат учун электрон кириш визаси47 та давлат учун беш кунлик транзит визасиз кириш, шунингдек, 76 та давлат учун туризм визалар беришнинг енгилаштирилган тартиби белгиланган.

55 ёшга тўлган ва туризм мақсадида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга республикага келувчи ХХРАҚШ ва Вьетнамнинг фуқаролари учун визасиз кириш режими жорий қилинган.

Шунингдек, “Vatandosh”, “Student visa”, “Academic visa”, “Medical visa” ва “Pilgrim visa” каби янги кириш виза турлари белгиланган.

Халқаро аэропортларда “яшил” ва “қизил” йўлак тизими йўлга қўйилди, ташриф буюрувчилар аэропортдан ўртача ҳисобда 2-3 соатда чиқиб кетиш вақти 15-20 дақиқада амалга ошириладиган тизим қилинди. Хорижий саёҳларни Е-меҳмон тизими орқали электрон рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилди, уларнинг эркин ҳаракатланиши учун шароитлар яратилди.

Иккинчиданхорижий туристлар сони 2017 йилда 2,7 млн нафар бўлса, 2022 йилда 5,2 млн. нафар хорижий туристлар ташриф буюрди. Туристларнинг ўртача қолиш куни 4-5 кунни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даври (3 кун)га нисбатан 1,5 бараварга ортди.

Шунингдек, ҳар бир хорижий туристнинг республика ҳудудида бевосита саёҳат харажатларидан ташқари сарфлайдиган ўртача маблағ суммаси 2017-йилда 197 АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилда 309 АҚШ долларига етди ва туризм экспорти ҳажми 1,6 млрд доллар бўлди (2017 йилда 531 млн доллар бўлган).

Ички саёҳат қилувчилар сони ҳам 2017 йилга нисбатан 107,0 фоизга ўсиб, 11,4 миллион нафарни ташкил қилди.

Учинчидан, туризм инфратузилмаси яхшиланди. Меҳмон ўринлари сони 3,4 баробарга кўпайиб, 124 мингтага етди (2017 йилда
37 мингта эди)
. 2017 йилда жойлаштириш воситалари сони 767 тадан 2022 йилда 5,0 мингтага етказилди.

2018 йилда 106 та (ўринлар сони 841 та) оилавий меҳмон уйлари фаолияти йўлга қўйилган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 3,2 мингта (ўринлар сони 28,0 мингта)га етказилди. Қишлоқ жойларида 8 минг нафардан ортиқ фуқаро бандлиги таъминланди.

Сайёҳларга қўлайлик яратиш мақсадида йўл бўйлари ва аҳоли гавжум жойларда 7,6 мингта санитария-гигиена шохобчалари ҳолати яхшиланди (3,9 мингта янгидан қурилди, 3,7 мингта таъмирланди). Республикадаги мавжуд автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларининг 96 фоизида санитария-гигиена шохобчалари ташкил қилинди.

Тўртинчидан, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 100 га солиқ ва божхона имтиёзлари, харажатлар ва кредитларни бир қисмини қоплашсубсидия ҳамда грантлар бериш, фоизсиз ссудалар кўринишида давлат томонидан қўшимча кўмак ва преференциялар берилди, жумладан:

– 3 ва 4 юлдузли янги меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторлар харажатларининг бир қисмини Давлат бюджети маблағларидан қоплаб бериш учун 21 нафар инвесторга 78,4 млрд. сўм ҳамда нафар инвесторга 52,4 минг АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилди;

 Ёшларни туризм соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг август ойидан бошлаб, туроператорлик фаолиятларни йўлга қўйишлари учун 50 млн сўмдан грант маблағлари ажратилмоқда. Бунинг натижасида, 200 нафар ёшларимизнинг тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун имконият яратилади ва 60 минг нафар хорижий туристларнинг ташрифи ташкил этилади;

– Валюта айирбошлашга чекловлар бекор қилинди;

– Туристик корхоналар учун ижтимоий солиқ ва айланма солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди, ер солиғи ва мол-мулк солиқ ставкалари 90 фоизга камайтирилди.

Натижада, соҳада тадбиркорлик субъектлари сони ортди. Туристларга хизмат кўрсатувчи субъект ва объектлар сони 4 091 (2017 йилда – 749 та)тага, жумладан туроператорлар – 1663 та, турагентлар – 119 та ва гид -экскурсовод сони 2 309 тага етказилди.

Бешинчидан, соҳада мутлоқа янги йўналишлар ташкил қилинмоқда. Республиканинг туризм салоҳияти юқори бўлган фуқаролар йиғинларига “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ва “Туризм овули” мақомини бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий қилинди.

Ўзбекистонда биринчи бўлиб Самарқанд тумани “Конигил” қишлоғида 52 та ҳунармандчилик ва дам олиш масканлари мавжуд бўлган “Туризм қишлоғи” ташкил этилди ва 200 нафардан ортиқ маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди.

2022 йил давомида Навоий вилоятининг Нурота туманида “Сентоб” туризм қишлоғи ҳамда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги “Эртош-сой” ва “Овжаз-сой” қишлоқларига “туризм қишлоғи” мақоми берилди. Ушбу қишлоқларда 90 та оилавий меҳмон уйлари, 20 турдаги хизматлар ташкил этилиши натижасида 400 га яқин қишлоқ аҳолиси бандлиги таъминланди.

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида “Лашкарак” ва Паркент туманида “Кумушкон”, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида “Ғелон”, Бойсун тумани “Омонхона”, Нурота туманида “Сентоб” қишлоқларида туризм қишлоғи мақоми бериш юзасидан чоралар кўрилмоқда.

Ҳиндистон, Россия Федерацияси, Исроил ҳамда Венгрия давлатлари аҳолиси учун мамлакат бўйлаб саёҳатларни ташкил этишга йўналтирилган 40 дан ортиқ трансчегаравий туристик маршрутлар ишлаб чиқилди ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали ушбу мамлакатларга тақдим этилди.

Туркий давлат ташкилотининг VIII Саммитида Давлат Раҳбари  томонидан илгари сурилган “Табаррук зиёрат” концепциясини амалга ошириш орқали зиёрат туризмини ривожлантириш ишлари олиб борилмоқда. Ташкилотга аъзо ва кузатувчи давлатлар вакиллари иштирокида 2022 йил 8-10 июнь кунлари “Қўқон хонлигининг Туркий халқлар давлатчилигининг шаклланиши ва маданий меросида тутган ўрни” мавзусида Қўқон шаҳрида халқаро конференция ўтказилди.

Табаррук зиёрат йўналишида “Медиа инфо тур” тўғрисидаги тарғибот материаллари ТРТ 1, ТРТ Аваз, Қазақ-ТВ, Азербаижан-ТВ каби хорижий ҳамда Дунё Ахборот Агентлиги ва “Bright Uzbekistan” каби маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ёритилди.

Олтинчидан, соҳага жалб қилинаётган инвестиция улуши ортмоқда. 2021 йилда туризм соҳасидаги инвестиция лойиҳалари доирасида умумий қиймати 11,4 трлн сўм бўлган маблағлар ўзлаштирилиб, 495 та лойиҳа амалга оширилди. Давлат инвестиция дастури доирасида маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда умумий қиймати 1,2 млрд АҚШ доллари бўлган 62 та лойиҳада, 562,7 млн. долл. инвестиция ўзлаштирилиб, 31 та лойиҳа ишга туширилди.

2022 йилда туризм соҳасида жами қиймати 22,1 трлн. сўмлик 735 та лойиҳалар ишга туширилиб, тармоқда қўшимча 23 мингга яқин янги иш ўрни яратилди. Тадбиркорликни ривожлантириш, инвестиция жалб қилиш ҳамда рақобатбардош хизматларни йўлга қўйишга берган эътибор натижасида туризм бозоримизга “Hilton”“Marriott”“Hyatt”WyndhamInterContinental Hotels Group ва Accor каби етакчи меҳмонхона брендлари кириб келмоқда. Улар нафақат Тошкент, балки, Бухоро, Самарқанд ва Хива шаҳарларига ҳам қизиқиш билдириб, ўз фаолиятларини ташкил қилмоқда.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари Раҳбарлари Кенгашининг Саммити доирасида Самарқанд шаҳрида 260 гектар майдонда янги туристик марказ барпо этилиб, жахон стандартлари даражасидаги 8 та (4 ва 5 юлдузлимеҳмонхоналар ишга туширилди. Мазкур лойиҳага 516,0 млндоллар қийматида инвестиция йўналтирилди.

Еттинчидан, хорижий туризм бозоларида тарғибот ишлари йўлга қўйилди2018-2022 йилларда АҚШ, Австрия, Буюк Британия, Белгия, Нидерландия, Германия, Франция, Индонезия ва Россиядан туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида ОАВ ва етакчи телевидения вакиллари, блогер ва влогерлари ташриф буюрди.

Мисол учун, 2022 йилнинг ўтган даврида “Chasse et Peche TV” (Франция, “Ўзбекистонда балиқ овлаш” кўрсатувиНТВ (Россия, “Поедим поедим дастури), TRT BELGESEL (Туркия, “Ўзбекистон Буюк Ипак йўлида”), TVNET (TVNET, Ўзбекистонда ифторлик), “Россия 24” ва “РEН ТВ” телеканаллари (Россия, “Невероятно интересные истории” кўрсатуви), блоггер Уилям Жон Сонбучнернинг (АҚШ, “Best Ever Food Review Show” онлайн дастури) каналларида туризм объектларида суратга олиш ишлари ташкил этилди ва тарғиб қилинди.

Саккизинчидан, туристлар оқимини ошириш ва маданиятимизни тарғиб қилиш мақсадида маданий-кўнгилочар тадбирлар доимий равишда ташкиллаштириб келинмоқда.

Жумладан, 2022 йил 6-8-май кунлари Мўйноқдаги “СТИХИЯ” электрон мусиқа фестивали“Бойсун баҳори” очиқ фольклор фестивалиНаманганда “Халқаро гуллар”, Хоразмда “Лазги”, Бухорода “Халқаро зардўзлик ва заргарлик” каби халқаро фестиваллар анъана тарзда ташкил қилинди.

Биргина Қашқадарёда жорий йилда 8-12 август кунлари ўтказилган “Ёшлар туризм қурултойи”да 800 нафардан ортиқ маҳаллий ёшлар иштирок этиди, Қурултойга Марказий Осиё давлатларидан 50 нафардан ортиқ ёшлар ташриф буюрди

Тўққизинчидан, мамлакатнинг туристик имиджи яхшиланди. Марказий Осиё давлатларининг маданий меросини бир-бирига ўзаро боғлиқ сифатида тарғиб қилиш бўйича ташаббусига асосан ЮНEСКОнинг “Хива декларацияси” қабул қилинди.

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг жорий йилдаги XI сессиясида Хива 2024 йил “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди.

Туркий давлатлар ташкилотининг Туризм вазирларининг йиғилишида Қўқон шаҳри “Илк туризм пойтахти” деган шарафли ном билан улуғланди.

Испаниянинг Мадрид шаҳрида ўтказилган UNWTO нинг 24-сессиясида биринчи маротаба БМТ таркибига кирувчи ташкилотларнинг 25-Бош ассамблеясини 2023 йилда қадимий Самарқандда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Шаҳрисабз шаҳрини 2024 йилда туризм пойтахти унвонига эга бўлди. Шаҳрисабзни Туризм пойтахти сифатида эълон қилиниши шаҳарни Марказий Осиё, Афғонистон, Озарбайжон, Эрон, Туркия ва Покистон давлатларида тарғиб қилиш ва сайёҳларни жалб қилишга имкон яратади.

ЮНВТОнинг Ўзбекистон энг тез туризм соҳаси ривожланаётган 20 мамлакат ичида ўринда эътироф этилди. “Жаҳон мусулмон сайёҳлари индекси” рейтингида 32-ўриндан 22-ўринга кўтарилиб, “энг жозибадор” ҳамда “хавфсизлик ва бағрикенглик даражаси юқори” бўлган 10 та мамлакат қаторига кирди, шунингдек, 2022 йилда Ўзбекистон етти поғона юқорилаб янги пайдо бўлаётган энг кучли исломий саёҳат дестинацияси сифатида алоҳида эътироф этилди.

“Halal Travel Frontier 2020” ҳисоботида мусулмонлар туризми бозорида янги трендга асос солган мамлакат сифатида эътироф этилди.

National Geographic Traveler (АҚШ) рейтингида “Йил янгилиги” номинацисида ғолиб деб топилди. Американинг “Time” журнали, “Travel Lemming” ва “Forbes Advisor” ва “The New York Times” онлайн-саёҳат қўлланмалари , Британиянинг машҳур “British Muslim Magazine” журнали, “Independent”“Rough Sides”“Dorling Kindersley”“Times Travel” ва “Lonely Planet” онлайн-нашрлари, Россиянинг “Курсив” нашри каби нуфузли нашрларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва имкониялари ҳақида ижобий мақолалар чоп этилди ҳамда дунё ҳамжамиятига тақдим этилди.

Ўнинчидан, таълим йўналишида охирги 3 йилда туризм соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари сони 16 тадан 29 тага, уларда таълим олувчи талабалар сони эса мос равишда 4 100 нафардан 7 600 нафаргача ошган.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг тарихий ва маданий-гуманитар алоқаларини янада ривожлантириш ҳамда жаҳон туризм индустрияси бозорида рақобатбардош кадрларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистонда 2018 йилда “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ташкил этилган эди.

Университетда туризм, логистика, гид-таржимонлик, музейшунослик, археология, ижодий саноат, маданий меросни бошқариш каби мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Университетда талабаларга туризм ва маданий мерос соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича юқори ўринларда турувчи хорижий олий таълим муассасаларида фаолият юритган жами 12 нафар хорижлик (АҚШ, Япония, Австралия, Хитой, Италия, Ҳиндистон ва бошқалар) профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув курслари ўтилади.

Университетни 2021 йилда 30 нафар илк магистрлар, 2022 йил эса 114 нафар илк бакалавр ва 23 нафар магистрлар битирди. Бундан ташқари соҳага ўрта бўғин кадрлари тайёрлаш мақсадида вазирлик тизимидаги 6 та техникум ва 4 та коллежларда йилига ўртача 2 мингга яқин кадрлар меҳнат бозорига кириб келмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш