Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Турмуш ўртоғини фарзандларининг олдида ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди
Марҳуманинг отаси суд ҳукмидан норозилигини таъкидлаган ва судланувчига умрбод қамоқ жазоси беришни сўраган.
Турмуш ўртоғини аввалига боғчада уриб, кейинчалик уни фарзандларининг олдида ваҳшийларча ўлдирган эркакка нисбатан ҳукм ўқилди.
Маълум бўлишича, судланувчи қотилликка рашк сабаб бўлганини, тунда келиб гаплашиб ўтиришганда аёлнинг қўлида пичоқ бўлганини айтган. Эркак пичоқни тортиб олишга уринаётганда аёлнинг бўйнига бехосдан кириб кетиши унинг ўлимига сабаб бўлган.
Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман судининг ҳукмга кўра, эркак Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисмининг “ж” банди ҳамда 164-модданинг 1-қисми (босқинчилик) билан айбдор деб топилган ҳамда унга нисбатан 19 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Марҳуманинг отаси суд ҳукмидан норозилигини таъкидлаган ва судланувчига умрбод қамоқ жазоси беришни сўраган.