Сўнгги янгиликлар
Юлдуз Усмонованинг қўшиғини куйлаган хонанда жаримага тортилди
Тошкентда «Lacetti» ва «Tracker» тўқнашуви оқибатида бир нафар пиёда вафот этди
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди
Янги ўқув йилидан бошлаб В2 сертификати мавжуд бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишлан бўшатилади(ми?) Сертификат машмашаси қачон тугайди?!
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Наманганда имтихондан ўтолмаган талаба ўзини ёқиб юборди
Кетма-кет ёмон хабарларни эшитган талаба, ўз жонига қасд қилишга қарор қилган.

Наманган муҳандислик қурилиш институти талабаси оралиқ имтихондан ўтолмаганидан сўнг, ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Effect.uz’га маълум қилди.
Маълум бўлишича, 2023 йил 10 февраль куни соат Фарғона вилояти, Бешариқ тумани яшаган, Наманган мухандислик қурилиш институтининг 3-босқич талабаси 20.04.2002 йилда туғилган Х.Х. олийгоҳда 5 та фандан оралиқ имтихонларни топшира олмаганлиги сабабли, қайта топширишга қолиб кетган.
Гуруҳ рахбари талабанинг отасига қўнғироқ қилиб, ўғли юқоридаги 5 та фанлардан оралиқ имтихонларни топшира олмаганлиги ҳақида огоҳлантирган.
Ўз навбатда ота ўғлига телефон орқали танбеҳ берган. Шундан сўнг, талаба Х.Х. отасини берган танбеҳига зарда қилиб, руҳий тушкунликка тушиб, Янгиқўрғон тумани, “Нурафшон” МФЙ худудидаги дала-адирлик майдонига ўзи билан биргаликда бензин ёнилғисини олиб келиб, ўзини устидан қуйиб, ўзини ёқиб, ўз жонига суиқасд қилган. Х.Х.ни ёниб жарохат олганлигини кўриб қолган фуқаролар унга ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб келишган.
Тиббий маълумотга кўра, Х.Х.нинг баданида, алангадан танасининг 50% қисмида чуқур куйиш жарохатлари мавжудлиги кўрсатилган. Шифкорлар томонидан кўрсатилган тез-тиббий муолажаларга қарамасдан у 13.02.2023 йил куни шифохонада вафот этган.
13.02.2023 йилда Янгиқўрғон туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



