Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Путин учун темир йўл линиялари ва махфий бекатлар қурилди
Станциялар қурилишига Дмитрий Медведев ўзининг шахсий еридан жой ажратган.
Россия президенти Владимир Путин учун, унинг барча асосий қароргоҳларига олиб борувчи темир йўл линиялари ҳамда бир нечта махфий бекатлар қурилди, деб хабар берди Проект нашри.
Материалда маълум қилинишича, Путиннинг Новгород вилоятидаги Валдайдаги қароргоҳидан унчалик узоқ бўлмаган жойда вертолёт майдончаси билан қўриқланадиган темир йўл станцияси жойлашган.
Проект журналисти уни 2022 йилнинг кузида Долги Бороди қишлоғи яқинидаги Валдай миллий боғи ҳудудидан топган. Нашр томонидан ўрганилган сунъий йўлдош суратларига кўра, Валдайдаги Путин учун вокзал ва темир йўл 2019 йилда қурилган.
“Улардан фақат президентнинг ҳаракати учун фойдаланилади”, - деди маҳаллий аҳоли.
Москва вилояти ва Краснодар ўлкаси
Москва вилоятидаги Ново-Огарёводаги Путин қароргоҳи яқинидаги темир йўл вокзалининг қурилиши 2015 йилда қуриб битказилган.
Станция турар жойдан 400 метр узоқликда жойлашган. Бунинг учун ер Россия Федерацияси ҳукуматини бошқарган Дмитрий Медведевнинг қарори билан хусусий мулкдан ажралган. Станция баланд панжара ортида яширинган.
“2017 йилда Сочида, Бочаров Ручей президент қароргоҳи яқинида темир йўл платформаси ва ўлик йўл қурилган бўлиб, у поездлар ҳаракатланадиган рельслардан панжара билан яширинган”, — дея қўшимча қилди Проект жамоаси.
Путин учун тайёрланган зирҳли поезд

Аввалроқ “Досье” тергов маркази 2021 йилнинг иккинчи ярмида Россия президенти ташқи кўринишидан одатдагидан унчалик фарқ қилмайдиган зирҳли поездда ҳаракатлана бошлагани ҳақида хабар берган эди.
Sota нашри Путин зирҳли поезди Москвадаги Комсомолская майдони яқинида жойлашган махсус станциядан фойдаланиши мумкинлигини даъво қилди.
Проект билан суҳбатлашган собиқ муҳандиснинг сўзларига кўра, зирҳли поезд Москва-Каланчевская станциясидаги депода жойлашган. У ерда юқори мансабдор шахслар учун ёпиқ станция мавжуд.