Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Darkor 22» Иқтисодиёт Ассамблеясининг ҳамкори бўлди
«Darkor 22» Рекрутерлик агентлиги Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси ҳамкорлари сафига кирди.

«Darkor 22» Рекрутерлик агентлиги Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси ҳамкорлари сафига кирди.
Бу ҳақда 4 февраль куни SMM мутахассислари ва иш берувчилар иштирокида ўтказилган нетворкинг учрашувида Ассамблея раҳбари Мухтор Умаров маълум қилди.
Бу ҳамкорлик доирасида "Darkor 22" рекрутерлик агентлиги Ассамблеяга аъзо корхона ва ташкилотларга рекрутерлик (ишчи ёллаш) ва касбга ўқитиш хизматларини кўрсатади.
Учрашувда, шунингдек, иш берувчи ва кадрлар, хусусан, SММ мутахассислари ўртасида пайдо бўлган муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди. Бу қизғин баҳс-мунозарага сабаб бўлди.
Шунингдек, тадбиркорлар SMM мутахассисларининг ўз вазифаларини ҳамон тўлиқ тушуниб етмаганидан норози бўлишса, SMM мутахассислари сотув жараёнига соҳанинг алоқаси йўқлигини ҳамда барча йўналишлар: копирайтер, таргетинг, мобилограф вазифаларини бир нафар мутахассис бажаролмаслигини таъкидлаб ўтишди.
Тадбир якунида мавзу юзасидан турли фикрлар билдирилиб, Агентлик томонидан SMM мутахассислари учун махсус амалиёт курслари ташкил этишга қарор қилинди.



