Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Акмал Жуманазаров Энергетика вазирига ўринбосар бўлди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Акмал Рўзиқулович Жуманазаров Энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эндиликда Акмал Жуманазаров электр энергетикаси ва кўмир саноати масалалари бўйича Энергетика вазирининг ўринбосари ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, Акмал Жуманазаров мазкур тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамаси Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментининг бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев Ўзбекистондаги аномал совуқ фонида лавозимдан озод қилинган эди.