Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Ҳайратон — Мозори Шариф» темир йўлидан фойдаланиш бўйича 2 йиллик битим имзоланди
Томонлар биргаликда “Мозори Шариф” бекатига юкларни етказиб беришни тезлаштиришни келишиб олди.
12 февраль куни Афғонистон темир йўл бошқармаси ва “Согдиана транс” ШК ўртасида “Ҳайратон — Мозори-Шариф” темир йўлида эксплуатация ишларини давом эттириш тўғрисида янги келишув имзоланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ахборот-таҳлилий медиа маркази хабар бермоқда.
Унга кўра, “Согдиана транс” яна икки йил давомида ўз фаолиятини давом эттиради. Шунингдек, томонлар биргаликда “Мозори Шариф” бекатига юкларни етказиб беришни тезлаштиришни келишиб олди.
Бундан ташқари, Афғонистон темир йўллари бошқармасининг маҳаллий мутахассисларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, 10−11 февраль кунлари Афғонистонга 714 та юк вагони етказилган. Бугунги кунга қадар юкларни етказиб бериш давом этмоқда.