Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Европарламент вице-президенти коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди
Европарламент вице-президенти Ева Кайли Белгия пойтахти Брюсселда қўлга олинди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.
Ҳибсга олиш ҳозирда жаҳон чемпионатига мезбонлик қилаётган Қатар томонидан эҳтимолий коррупцияга оид тергов доирасида юз берди. Ҳозирда бу иш бўйича Брюсселда жами беш киши ҳибсга олинган. Шу муносабат билан Ева Кайли Греция социалистик партияси ПАСОКдан чиқариб юборилди.
Қайд этиш керак, Кайли Европарламент вакилларидан бири бўлиб, Қатардаги меҳнат бозоридаги вазиятни кузатган, у ерда ҳуқуқ ҳимоячилари Осиё ва Африкадан келган меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларининг кўплаб бузилиши ҳолатларини қайд этган. 22 ноябрь куни Европарламентда нутқ сўзлаб, Қатардаги меҳнат бозори ислоҳотига ижобий баҳо берган.
Чемпионат бошланишидан бироз олдин Кайли Қатар меҳнат вазири Али бин Самиҳ Ал-Марри билан учрашган.