Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Ҳиндистон Сурияга 23 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам етказиб берди
Сурияга ёрдам Ҳиндистон расмийларининг “Дўст” деб номланган операцияси доирасида кўрсатилмоқда.

Ҳиндистон якшанба куни зилзиладан жабр кўрган Сурияга 23 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам етказиб берди. Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ариндам Багчи маълум қилди.
“Дўст” операциясининг еттинчи рейси Сурияга 23 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами, жумладан, генераторлар, қуёш лампалари, зарурий ёрдам дори-дармонлари, табиий офатдан халос бўлиш воситалари билан етиб келди
”, — деб ёзди Багчи Twitter’даги саҳифасида.
Юкни Дамашқ аэропортида маҳаллий маъмурият ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири ўринбосари Мутаз Дуажи кутиб олди.
Шундан сўнг, дипломатнинг сўзларига кўра, Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг самолёти табиий офат зонасида ишлаётган ҳиндистонлик қутқарувчилар учун зарур тиббий асбоб-ускуналар, дори-дармонлар ва бошқа материалларни етказиб бериш учун Туркияга учган.
Аввалроқ Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Санжай Верма Сурияга ёрдам кўрсатилишини изоҳлар экан, “геостратегик муаммоларни четга суриб қўйиш” ва Ҳиндистон G20 раислигининг “Бир ер, бир оила, бир келажак” шиорига амал қилишга чақирган эди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда инқирознинг санкциялар қамраб ололмайдиган гуманитар жиҳатларига эътибор қаратиш зарур. Нью-Деҳли фалокатдан бир неча соат ичида Сурия ва Туркияга ёрдам бериш учун “Дўст” операциясини бошлади.
У ерда жами 250 дан ортиқ ҳинд мутахассислари бор. Туркияга 135 тоннадан ортиқ гуманитар юк етказилди. Ҳиндистон аввалроқ Сурияга олти тонна фавқулодда ёрдам бўлган самолёт жўнатган эди.



