Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Туркиянинг бир вилоятида қидирув-қутқарув ишлари якунланди — AFAD
Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони, сўнгги маълумотларга кўра, 12,8 минг кишидан ошди.
Туркиянинг жануби-шарқидаги Шанлиурфе вилоятида қидирув-қутқарув ишлари якунланди, қутқарув гуруҳлари зилзилалардан зарар кўрган бошқа вилоятларга йўналтирилди.
Бу ҳақда Anadolu агентлиги Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармасига (AFAD) таяниб хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан бортда умумий сони 71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари гуруҳи билан бир қаторда, навбатдаги гуманитар ёрдам партияси ҳам жўнатилди.
6 февраль, душанба куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04.17 да – 7,7 балл ва 13.24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони, сўнгги маълумотларга кўра, 12,8 минг кишидан ошди.
Президент Режеп Тоййип Эрдоған табиий офат қурбонлари хотирасига етти кунлик миллий мотам эълон қилди.
Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипр ва Ироқда ҳам сезилди.