Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ўзбекистондан Туркияга 71 нафар қутқарувчилар ва гуманитар ёрдам жўнатилди
Ўзбекистондан борган қутқарувчилар томонидан 13 нафар жароҳатланган ва 38 нафар ҳалок бўлганлар вайроналар остидан олиб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан мамлакатимиз махсус борти ҳалокатли зилзилалар натижасида жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш мақсадида Газиянтеп шаҳрига (Туркия) етиб келди, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги.
Маълум бўлишича, бортда умумий сони 71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари гуруҳи билан бир қаторда, навбатдаги гуманитар ёрдам партияси ҳам етказилди.

“Жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида Мудофаа вазирлиги тиббий отрядининг 50 нафар ходими хизмат қиладиган бир гектар майдонга тўққизта алоҳида бўлинмадан иборат кўчма шифохона мажмуасини жойлаштириш режалаштирилган.
Ушбу дала шифохонаси Ўзбекистондан келтирилган барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланади”, — дейилади хабарда.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистондан борган қутқарувчилар томонидан 13 нафар жароҳатланган ва 38 нафар ҳалок бўлганлар вайроналар остидан олиб чиқилди.
Охирги маълумотларга кўра, Туркияда зилзила қурбонлари сони 12 873 кишига етди, 62 937 киши жароҳат олди.