Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Президент трансформатор ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти билан танишди
Мутасаддилар бу йил Ўзбекистонда 3 минг 200 та трансформатор, 12 минг километр кабелларга зарурат борлиги ҳақида ахборот берди.
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги “Aysel Energy” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Мирзиёев соҳа мутасаддиларига электр тармоқларини янгилаш, зарур жиҳозлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича топшириқлар берган эди.

Бу ташриф ўша вазифалар ижроси, келгусида энергетик муаммоларнинг олдини олишга қаратилган ишларнинг бир қисми.
Президент импорт таҳлилидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳаллий маҳсулотларга буюртмаларни кўпайтириш муҳимлигини таъкидлади.
“Умуман, энергетика соҳасидаги бундай ишлар электр тармоқларининг барқарорлигини оширишда муҳим омил бўлади” , — дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, “Aysel Energy” йилига 10 минг дона йирик электр ускуналари ишлаб чиқариш қувватига эга.
Туркия технологияси ўрнатилган корхонада маҳаллийлаштириш даражаси 70 фоизга етган. Натижада маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи ва ўрнатиш харажати кам. Бу эскирган трансформаторларни нафақат пойтахтда, балки бутун республикада янгилаш имконини беради.
Мутасаддилар бу йил Ўзбекистонда 3 минг 200 та трансформатор, 12 минг километр кабелларга зарурат борлиги ҳақида ахборот берди.