Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Эрдоған зилзила бўлган ҳудудларга ташриф буюриши кутилмоқда
Эрдоған ўз ташрифини зилзила эпицентри бўлган Қаҳраманмараш вилоятидан бошлайди.
Туркия президенти Режеп Тоййип Эрдоған зилзиланинг эпицентри — Қаҳраманмараш вилоятида бўлган вайронагарчиликдан жабр кўрган ҳудудларига ташриф буюради. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Туркия президенти табиий офат зонасида маҳаллий ишларни мувофиқлаштиришни режалаштирмоқда. Туркия раҳбарининг биринчи ташрифи Қаҳрамонмараш шаҳри бўлади, шундан сўнг Эрдоған Пазаржик вилоятига йўл олади. Бундан ташқари Туркия президенти ҳозирда Ўзбекистон қутқарувчилари бўлиб турган ҳудуд, жанубий Ҳатай вилоятига йўл олади.
Эслатиб ўтамиз ,6 февраль, душанба куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04.17 да – 7,7 балл ва 13.24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди.
Эпицентр Туркиянинг Қаҳраманмараш вилояти, содир бўлган икки вайронкор зилзила қурбонлари сони 7108 кишига етди, 40910 киши жароҳат олди. Эрдоған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди.