Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Туркияда бедарак йўқолган яна бир Ўзбекистон фуқароси топилди
Миграция бўлимларида сақланган табиий офат қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, омон қолганлар Туркиянинг хавфсиз ҳудудларига олиб кетилган.
8 февраль куни даҳшатли зилзила эпицентри бўлган Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида вайроналар остидан яна бир Ўзбекистон фуқароси тирик ҳолда топилди.
Қутқарувчилар бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган Рашид Бойбековни олиб чиқиб кетишган. Ўзбекистон фуқароси Şütçu İmam Üniversitesi Tıp Fakults шифохонасига ётқизилди, унга зарур ёрдам кўрсатилмоқда.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги ходимлари Туркия миграция хизматининг зилзиладан жабр кўрган Кайсери ва Малатя шаҳарларидаги бўлимлари вакиллари билан боғланди.
Туркия томонининг маълум қилишича, миграция бўлимларида сақланган табиий офат қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, омон қолганлар Туркиянинг хавфсиз ҳудудларига олиб кетилган. Ўзбекистонликлар яшаши учун барча шароитларга эга кўчма уйларга вақтинча жойлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик спортчилар Туркиядаги зилзила ўчоғидан ўз ватанларига қайтарилгани ҳақида хабар берилганди. Туркия томони кураш бўйича ёшлар терма жамоасини қайтариш ишларида фаол иштирок этди.