Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Украинада ички ишлар вазирлиги ва хавфсизлик хизматига янги раҳбарлар тайинланди
Украина Ички ишлар вазири авиаҳалокатга учраб, ҳалок бўлган эди.
Украина Олий Радаси хавфсизлик хизматига янги раҳбар ва ички ишлар вазирини тайинлади, деб хабар берди УНИАН.

Маълум бўлишича, Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимига аввал СБУ раҳбари лавозимида ишлаб келган Василий Малюк тайинланди. Олий Раданинг 324 депутати Малюкни тайинлаш учун овоз берди.
![]()
Ўз навбатида, 321 депутатнинг қўллаб-қувватлаши билан аввалроқ Украина Миллий полицияси раҳбари лавозимини эгаллаб келган Игор Клименко ички ишлар вазири лавозимига тайинланди. Клименко ИИВ раҳбари лавозимига собиқ вазир Денис Монастирский авиаҳалокатда вафот этганидан кейин кўрсатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ички ишлар вазири Денис Монастирский, унинг биринчи ўринбосари Евгений Енин, Ички ишлар вазирлиги штат котиби Юрий Лубкович, уларнинг ёрдамчилари, вертолётда авиаҳалокатга, учраб ҳалок бўлган эди.