Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 57

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 220

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

16:48 / 2023-02-07 312 0 Дунё

Туркманистон Туркияга қутқарув гуруҳи ва гуманитар ёрдам жўнатди

Самолёт бортида ўн нафар шифокор ва гуманитар юк бор.  

world-news

Туркманистон Туркиядаги фалокат ҳудудига қутқарув гуруҳи ва инсонпарварлик ёрдам билан бир самолёт юборди. Бу ҳақда Туркиянинг Ашхободдаги элчиси Тўған Ўроль Twitter’даги сафиҳасида маълум қилди.

Дипломатнинг айтишича, самолётни Туркманистон бош вазирининг таълим, спорт ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари Нурмумахемот Аманнеперов кузатиб борган. Anadolu агентлигининг маълум қилишича, самолёт бортида ўн нафар шифокор ва гуманитар юк бор.  

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль, душанба куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13.24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 3,3 минг кишидан ошди. 

Президент Режеп Тоййип Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. 

Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипр ва Ироқда ҳам сезилди. Сўнгги маълумотларга кўра, Суриянинг Идлиб, Ҳалаб, Хама, Латакия ва Раққа вилоятларида 1,3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Ўзбекистондан Туркияга 100 нафар қутқарувчилар жўнатилди. 

Изоҳлар 0

Фикр билдириш