Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Нейрохирургия марказига янги директор тайинланди
Миразимов профессионал фаолиятини айнан Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида кичик илмий ходим сифатида бошлаган.
Cоғлиқни сақлаш вазири Амрулло Иноятовнинг тегишли буйруғи билан Миразимов Дониёр Батирович Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Тиббиёт фанлари номзоди Миразимов профессионал фаолиятини айнан Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида кичик илмий ходим сифатида бошлаган. Шундан кейин ушбу муассасада шифокор-нейрохирург, бош шифокор бўлиб ишлаган.
Бундан ташқари, Д. Миразимов Соғлиқни сақлаш вазирлигида бош бошқарма бошлиғи, Вазирлар Маҳкамасида шўъба мудири каби масъул лавозимларда фаолият кўрсатган. У 2020 йилдан бери 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси директори вазифасида ишлаб келаётган эди.