Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Шварценеггер машинасида одам уриб юборди
Воқеа содир бўлганидан кейин актёр аёлнинг велосипедини тузатиш мақсадида устахонага олиб кетган.

Калифорниянинг собиқ губернатори, актёр Арнольд Шварценеггер Ғарбий Лос-Анжелесда велосипедчини уриб юборди. Бу ҳақда TMZ портали хабар бермоқда.
Портал маълумотларига кўра, велосипедчи шифохонага етказилган, унинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланувчининг ўзи ЙТҲда айбдор бўлиб, у Шварценеггер машинасининг олдига чиқиб кетган.
Қайд этилишича, воқеа содир бўлганидан кейин актёр аёлнинг велосипедини тузатиш мақсадида устахонага олиб кетган.
Бу америкалик актёр иштирокидаги биринчи бахтсиз ҳодиса эмас. Ўтган йилнинг январь ойида Шварценеггер GMC Yukon машинасини ҳайдаб кетаётиб, Toyota Prius билан тўқнашиб кетган. Натижада Toyota ҳайдовчиси аёл жароҳат олди, у бошидан жароҳат олиб касалхонага етказилди.



