Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Маск зилзиладан кейин ёрдам бериш учун Starlink'ни Туркияга юборишга тайёрлигини билдирди
Ҳозирча Туркия расмийлари Starlink'га рухсат бермаган.
Америкалик тадбиркор Илон Маск зилзиладан талофат кўрган Туркияга Starlink терминалларини жўнатишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда у Twitter’да ёзган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бирининг қутқарувчиларга ёрдам бериш учун терминаллар юбориш мумкинми, деган саволига Маск Starlink ҳозирча бунинг учун Туркия расмийларидан рухсат олмаганини айтди.
“SpaceX бу рухсат олиши биланоқ терминалларни жўнатишга тайёр”, — деб ёзади тадбиркор.
Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу аввалроқ Туркияда 6 февраль куни юз берган кучли зилзила мамлакатнинг 10 вилоятида сезилгани ҳақида хабар берган эди.
Сойлунинг сўзларига кўра, асосий зарба Қаҳрамонмараш шаҳрига тушган. 7,4 магнитудали зилзиладан кейин камида 22 та зилзила содир бўлди, улардан олтитаси 6 баллдан каттароқ эди. Сойлу шунингдек, Туркия ҳозирда энг юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилганини билдирди.