Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Эрдоған ҳалокатли зилзиладан сўнг баёнот берди
Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди, Озарбайжон қуролли кучларини Туркиядаги фалокат ҳудудларига ёрдам бериш учун юборади.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған мамлакат жануби-шарқида содир бўлган зилзила оқибатларини бартараф этишга бир қанча идоралар киришганини маълум қилди. Бу ҳақда у 6 февраль, душанба куни Telegram’даги каналида ёзган.
Эрдоған, Туркия минтақаларида сезилган сейсмик фаолликдан жабр кўрган фуқароларнинг тез орада бу фожиа оқибатларидан халос бўлишларини тилади.
“Зилзиладан жабрланган ҳудудларга зудлик билан қидирув-қутқарув гуруҳлари юборилди. Ички ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирликлари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD), вилоят ҳокимлари ва бошқа барча идоралар тезда ишга киришди. Биз зилзиладан кейин бошланган ишларни мувофиқлаштирмоқдамиз”, — деб ёзган Эрдоған.
Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги вилоятларда юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одам қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади.
“Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Озарбайжон қуролли кучлари Туркиядаги фалокат ҳудудларига ёрдам бериш учун юборилади.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг жанубида 7,8 балли вайронкор зилзила содир бўлган эди. Зилзила 1 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Газиантеп шаҳри яқинида маҳаллий вақт билан соат 04:17 содир бўлган. Дастлаб, зилзила оқибатида 20 киши ҳалок бўлгани айтилган эди.
Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила эпитсентри аҳоли пунктидан 37 км узоқликда, 10 км чуқурликда бўлган.
Маълумотларга кўра, биргина Туркиянинг ўзида 22 та ер силкинишлари содир бўлган, шундан 6 таси 6 баллдан юқори кўрсаткичда қайд этилган.
Зилзиланинг кучи Туркиянинг бир қанча ҳудудларда – Адана, Анқара, Анталия, Османия, Кайсери, Мерсин, Трабзон, Урфада сезилган.
Зилзилалар Сурия билан чегарада содир бўлгани туфайли, Сурияда ҳам бир қанча шаҳарларда ўнлаб уйлар, жумладан, кўп қаватли уйлар қулаб тушгани ҳақида хабарлар берилди. Маҳаллий “АЛ Ҳадас” нашри тарқатган маълумотларга кўра, Сурияда ҳам 100 дан ортиқ жасадлар топилган